© DragonImages
Хитойнинг Шанхай шаҳрида турли соҳаларда фаолият юритаётган 70 дан ортиқ компания вакиллари учун "Ўзбекистоннинг инвестициявий жозибадорлиги" мавзусида тақдимот ўтказилди, деб хабар берди "Дунё" АА.
Мулоқот чоғида иштирокчиларга Ўзбекистон билан иқтисодий ва савдо алоқаларини ривожлантириш ва ҳудудларнинг даражасидан келиб чиққан ҳолда инвесторларга солиқ ва коммунал хизматларда тақдим этиладиган имтиёзлар бўйича маълумот берилди.
Маҳсулот экспортида давлат томонидан қисман қопланадиган йўл харажатлари, Европа мамлакатларига маҳсулотларни тўловсиз экспорт ҳуқуқини берадиган "GSP+" тизими ва бошқа бир қатор яратилган имкониятлар тадбир иштирокчиларида жуда катта қизиқиш уйғотди.
Суҳбат давомида меҳнат миграцияси масаласи ҳам муҳокама қилинди. Ҳукуматнинг бу борадаги сиёсати, миграция бозорини диверсификация қилиш, Ўзбекистонда мигрантлар сонининг кўпайиши, уларни касб-ҳунарга ўқитиш марказларини ташкил этиш ва бу соҳада яратилган шарт-шароитлар алоҳида эътироф этилди.
“Учрашув якунида "Глобал альянснинг барқарор ривожланиш" жамғармаси раиси Чжан Чихуа билан йил якунига қадар Хитойнинг йирик компаниялари таркибида Ўзбекистонга бизнес миссиясини ўтказиш бўйича келишувга эришилди”, — дейилади хабарда.
Маълумот учун, аввалроқ икки давлат фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим тўғрисидаги битим имзоланганди. Тошкент-Ханчжоу ва бошқа йўналишлар бўйича тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилган. Ўзбекистонга ташриф буюрувчи сайёҳлар сони эса йилдан-йилга ортмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Маск Украинага ёрдам беришни АҚШнинг энг ёмон қарорларидан бири деб атади
Генерал Кирилловнинг қотиллик иши очилишида Ўзбекистон томони ҳам иштирок этади
Россиялик ҳарбийлар Киевга баллистик ракета билан ҳужум қилди
Путин Суриядаги вазиятдан фойда кўрган давлат номини айтди
Германияда Рождество ярмаркасида теракт содир этилди
Шавкат Мирзиёев россиялик генералнинг ўлими муносабати билан Путинга ҳамдардлик билдирди
Туркий давлатлар фейк ва дезинформацияга қарши биргаликда курашади
Доналд Трамп Европа Иттифоқига ультиматум қўйди