Фото: Reuters
АҚШнинг 39-президенти Жимми Картер 29 декабрь куни 100 ёшида вафот этди. Бу ҳақда унинг ўғли Жеймс Картер III баёнотига таяниб The Washington Post хабар берди.
У шундай кекса ёшгача ҳаёт кечирган АҚШнинг ягона собиқ президенти эди. У Жоржия штатида, ўз уйида вафот этди. 2015 йилда Жимми Картерга саратон ташхиси қўйилган. 2023 йилда у даволанишни давом эттиришдан бош тортган ва умрининг қолган қисмини уйда ўтказишга қарор қилган.
Картер АҚШга 1977 йилдан 1981 йилгача раҳбарлик қилган. 2002 йилда “дунёдаги можароларни тинч йўл билан ҳал қилишга қаратилган саъй-ҳаракатлари учун” тинчлик бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлган.
2023 йилнинг ноябрида унинг турмуш ўртоғи Розалин Картер 97 ёшида вафот этганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти метапневмовирус юзасидан баёнот берди
Эрон генералининг Суриядаги “жиддий стратегик мағлубият” ҳақидаги баёноти
Трамп ҳам худди Путиндек қўшниларнинг ерларига кўз олайтирмоқда
Канада, Дания ва Панамадагилар Трампнинг ҳудудий даъволари бўйича қандай фикрда?
Панама ва Дания Трампнинг ҳудудий даъволарига қандай жавоб қайтарди?
АҚШ Нетаняҳуни ҳимоя қилиш учун мисли кўрилмаган чора кўрмоқчи
«Замонавий Дон Кихот»: Трамп шамол парракларига қарши
Павел Дуров Марк Цукербергнинг яқинда берган баёнотига қандай жавлб қайтарди?