Янги Орлеанда автомобиль оломонни босиб кетди, қурбонлар бор...

1 дақиқа ўқиш169
Янги Орлеанда автомобиль оломонни босиб кетди, қурбонлар бор...
Фото: AP
Янги йилнинг дастлабки соатларида Янги Орлеандаги Канал-стрит ва Бурбон-стрит кўчалари кесишмасида автомобиль ҳайдовчиси оломонга қарата ҳайдаши оқибатида ўн киши ҳалок бўлди, 30 киши жароҳат олди.

Аввалроқ Янги Орлеан полицияси кўплаб қурбонлар, жумладан, ўлим билан якунланган ҳодиса содир бўлганини маълум қилган эди. NOLА Ready нашри одамларга бу ҳудуддан узоқроқ туришни тавсия қилган. Агентликнинг маълум қилишича, жароҳатланганлар 5 та маҳаллий шифохонага етказилган.

Ҳодиса Янги Орлеандаги Янги йил байрами якунида ва минглаб томошабинлар иштирок этиши кутилаётган АllState Bowl футбол чорак финали бошланишидан бир неча соат олдин содир бўлган.

“Бугун эрталаб Бурбон стритда даҳшатли зўравонлик ҳодисаси содир бўлди”, деди Луизиана штатининг губернатори Жефф Ландри Х ижтимоий тармоғида, шунингдек, одамларни ҳужум содир бўлган ҳудуддан узоқроқ туришга чақирди.
Янги Орлеан шаҳри мери ЛаТоя Кентрелл воқеани очиқчасига “теракт” деб атаган.

Полиция вакиллари мазкур ҳужум имкон қадар кўпроқ одамларга зарар етказиш мақсадида олдиндан режалаштирилгани ҳамда қасддан амалга оширилганини расман тасдиқлаган. Воқеа жойида портловчи қурилмаларга ўхшаш буюмлар ҳам топилган, бироқ улар ҳақиқий қурилмалар ёки муляжлар эканлиги ҳозирча аниқ эмас.

CBS News телеканали гувоҳларга таяниб, юк машинаси катта тезликда оломонга қарата ҳайдагани, шундан сўнг ҳайдовчи машинадан тушиб, қуролдан ўқ узганини, полиция эса жавоб ўқ узганини хабар қилган.

Бир жуфт гувоҳнинг CBS News’га айтишича, улар ўзлари турган кўчадан узоқда гумбурлаган овозни эшитишган ва кейин оқ юк машинаси юқори тезликда баррикадани ёриб ўтаётганини кўришган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?