Apple компанияси Siri виртуал ёрдамчисидан фойдаланувчиларнинг розилигисиз суҳбатларини ёзиб олишда фойдаланганликда айбланиб, суд жараёнини ҳал қилиш учун 95 миллион доллар тўлашга рози бўлди.
Даъвога кўра, Apple Siri’га ўн йилдан кўпроқ вақт давомида iPhone ва бошқа қурилмаларда суҳбатларни ёзиб олишга яширинча рухсат берган. Бундан ташқари, ёзувлар одамлар Siri’га “Ҳей, Siri” фаоллаштириш ибораси билан мурожаат қилмаган ҳолларда ҳам содир бўлган. Ёзиб олинган суҳбатларнинг бир қисми реклама берувчиларга узатилган.
31 декабрда тузилган келишув битимида Apple ҳар қандай қонунбузарликни “инкор этишда давом этишини” айтган.
The Washington Post шартнома шартлари (ҳали суд томонидан тасдиқланмаган) Apple компаниясидан 2019 йил октябргача Siri орқали тўпланган аудиоёзувларни ўчириб ташлашни тасдиқлашини талаб қилишини ёзган.
"Агар келишув тасдиқланса, 2014 йил 17 сентябрдан 2024 йил охиригача iPhone ва бошқа Apple қурилмаларига эга бўлган фойдаланувчилар судга мурожаат қилиб, Siri билан жиҳозланган ҳар бир мос қурилма учун 20 долларгача пул олишлари мумкин", дея хабар беради Associated Press.
Суд ҳужжатларига кўра, судга даъво қилиш ҳуқуқига барча фойдаланувчиларнинг 3-5 фоизи эга бўлиши айтилган. Даъвогарлар Siri тинглаш учун фаоллаштирилганини пайқашганликлари ва тасодифий фаоллашув “махфий бўлиши керак бўлган суҳбат” пайтида содир бўлганлиги ҳақида гувоҳлик беришлари керак. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Россияни Суданда фуқаролар урушини қўзғатаётганликда айблаяпти
«Олтин глобус-2025» ғолиблари аниқланди
Япониялик олимлар умрни узайтирувчи мевани аниқлашди
Кир ювиш машинасида қисилиб қолган бола қутқарилди
Maкрoн: Украинанинг таслим бўлиши на АҚШ, на Европа Иттифоқи учун фойдали эмас
Қозоғистонлик жарроҳлар 4 ёшли боланинг ичакларидан 39 та магнит шарни олиб ташлади
КХДР «сосискали шўрва» учун одамларни лагерларга юборишни бошлади
Драган Черан Суперлигада қолади. Унинг кейинги жамоаси маълум бўлди