Фото: AFP
АҚШда Мэри дарё устидан ўтган кўприк юк поезди ўтаётган вақтда қулаб тушди. KPTV телеканалининг маълум қилишича, карбамид ортилган 19 та вагондан бири сувга қулаган.
Кўнгилсиз ҳодиса Орегон штатидаги Корваллис шаҳрида содир бўлган. Ҳеч ким жабрланмаган, бироқ полиция сувга вагондаги моддалар тарқалиши мумкинлиги сабаб аҳолини дарёга тушмасликка чақирган.
Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот органлари кўприкнинг қулаш сабабини аниқлаш бўйича тергов ҳаракатларини олиб бормоқда.
Карбамид — кимёвий бирикма бўлиб, асосан азотли ўғит сифатида ишлатилади.
Октябр ойида Норвегияда йўловчи поезди релсдан чиқиб кетганди. Ҳодиса мамлакатнинг Хемнес муниципалитетида содир бўлган ва бир неча кишига жароҳат етган эди.
Декабрда эса Мурманск областида Кандалакша районидаги Княжая станцияси яқинида Мурманск — Санкт-Петербург йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган 11-сонли йўловчи поезди билан юк поезди тўқнашиб кетганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
2025 йилдаги ижара ставкаси бўйича янги қоидалар
Қорақалпоғистонда Тез тиббий ёрдам ходимлари калтакланди
Тошкентда ҳарбийлар намойишкорона пиёда юриши бўлиб ўтди (фото)
“Бўрилар” Ҳусановга асосий таркибдан жой кафолатлади, бошқалар “қимирлаб” қолди
Жанубий Кореяда содир бўлаётган муаммоларнинг асл сабаби нима?
Ўзбекистон йўлларида қуёш панелли радарлар ўрнатилади (видео)
Эртага айрим жойларда қор ва ёмғир ёғиши мумкин
Хитойда тарқалаётган вирус Қозоғистонда ҳам аниқланди