14:00 / 09.01.2025
52

Павел Дуров Марк Цукербергнинг яқинда берган баёнотига қандай жавлб қайтарди?

Павел Дуров Марк Цукербергнинг яқинда берган баёнотига қандай жавлб қайтарди?
Аввалроқ, Meta корпорацияси асосчиси Марк Цукерберг Facebook ва Instagram’да сўз эркинлигини қайтаришини айтган эди. Унга жавобан, Telegram асосчиси Павел Дуров ўзининг қадриятлари АҚШдаги сайловларга боғлиқ эмаслигини, ҳақиқий синов – «сиёсий шамоллар» яна ўзгарганда келишини айтди.

«Мен, сиёсий жиҳатдан хавфсиз бўлишидан анча олдин — Telegram сўз эркинлигини қўллаб-қувватлаб келганидан фахрланаман. Бизнинг қадриятларимиз АҚШдаги сайлов даврларига боғлиқ эмас.

Бугун бошқа платформалар энди уларда камроқ цензура бўлишини эълон қилмоқда. Аммо уларнинг янги қадриятлари учун ҳақиқий синов — сиёсий шамоллар яна ўзгаргандан сўнг келади. Ҳеч қандай хавф бўлмаганда, бирор нарсани қўллаб-қувватлайман, дейиш осон
», — деб ёзган Дуров ўзининг Telegram каналида.

Жорий йил 7 январь кунги чиқишида Meta асосчиси Марк Цукерберг корпорация ўз платформалари — Facebook, Instagram ва Threads микроблоглар сервисида фактчекерлар хизматидан воз кечишини маълум қилганди.

У жорий тизим «жуда кўп хато ва цензура мавжуд нуқтага етиб келгани, шу сабабли қоидаларни соддалаштириш ҳамда платформаларда сўз эркинлигини қайтаришини» қайд этган.

Маълумотларга кўра, Павел Дуров Францияда ҳибсга олинганидан сўнг уч ой ичида АҚШ расмийларининг 900 та сўровини бажариб, 2253 нафар фойдаланувчи тўғрисидаги маълумотларни уларга тақдим қилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё