Фото: eurointegration.com.ua
Молдова президенти Майя Сандуга 2024 йилда берилган энг қимматбаҳо совға Қорабоғлик усталар томонидан қўлда тўқилган гилам бўлди. Бу ҳақда IPN агентлиги хабар берди.
Гиламнинг нархи 17 490 Молдова лейи ёки тахминан 932 доллар эди. Совға президентга Озарбайжоннинг Молдовадаги элчиси Улви Вагиф ўғли Бахшалиев томонидан ишонч ёрлиқларини топшириш маросимида берилган.
Фото: AP Photo
Қимматбаҳо совғалар қаторида Жанубий Бессарабия епископи Вениамин томонидан берилган 9250 лей (тахминан 493 доллар) қийматидаги икона ҳам бор. Бундан ташқари, Сандуга очилган гулбарглардан иборат атиргул шаклида хира шишадан ясалган сувенир ҳам совға қилинди. Бу буюм Франциянинг Даум санъат буюмлари ишлаб чиқариш фабрикасида қўлда тайёрланган. Уни Сандуга Франция ташқи ишлар вазири Катрин Колонна тақдим этган.
Молдова раҳбарига қилинган энг қимматбаҳо совғалар қаторида Германиянинг Rombach & Haas устахонасида қўлда ясалган, 5590 лей ёки тахминан 298 долларли маятникли ва какушкали девор соати ҳам бор. Уни Сандуга Баден-Вюртемберг федерал ери бош вазири Винфрид Кречманн топширган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трампнинг "хархаша"лари борасида АҚШдаги ўзбекистонлик ватандошлар қандай фикрда?
Трампнинг ўғли Гренландияда АҚШни қўллаб-қувватлашлари учун уйсизларга пул берди
Адвокат: Жанубий Корея президенти ўз хавфсизлиги учун хавотирда
Трампнинг маслаҳатчиси Путин билан учрашувга тайёргарлик бошланганини айтди
Эрон янги камикадзе-дрон яратди
Ҳабиб Нурмагомедов АҚШда стюардесса билан тортишгани учун самолётдан тушириб юборилди
Ўзбекистон делегацияси Ҳаж ва умра вазирлиги вакиллари билан учрашди
Асирликдаги КХДР ҳарбийлари катта йўқотишга учрашганини айтишди