Фото: fotki.cc
Мел Гибсон ёниб кетган уйи суратларини кўрсатиб, Жанубий Калифорниядаги даҳшатли ёнғинлар асл сабаби нимадалигига ишора қилди.
«Шерюрак» юлдузи Жанубий Калифорнияда юз берган серталафот ёнғинларда кўчмас мулкларидан айрилган кўплаб таниқли шахслардан бири. Унинг 14 млн долларлик ҳашаматли уйи Малибуда жойлашганди. Fox телеканалига интервюсида Мел Гибсон 15 йил мобайнида тўплаган ўзи учун қадрли нарсалар — оилавий фотоалбомлардан тортиб XVII асрда чиқарилган ноёб китобларгача жудо бўлганини айтди.
Мел Гибсоннинг уйи ёнғиндан сўнг. Фото: BlueLoveImages
Мел Гибсон ва яқинлари ёнғин пайти Остин (Техса штати)да бўлишгани боис жабрланишмади.
«Ўғлим паспортлар ва айрим муҳим ҳужжатларни олиб чиқишга улгурди... Бу фожиа, бу жуда қайғули. Аммо қўшниларимга кўпроқ ачинаман. Қандайдир ғалати аралаш туйғуларни оғушидаман: ҳам қайғу, ҳам енгиллик. Ҳаётда қанчалик омадим чопганини ўйлайман... Булар шунчаки буюмлар, улар топилиши ёки топилмаслиги мумкин, аммо муҳими — биз ҳануз шу ердамиз. Қанчалик ғалати туюлмасин, бўлаётган ҳодисаларга покланиш сифатида боқяпман», — деди Мел Гибсон.
У ёнғинларнинг келиб чиқиши борасида кутилмаган фикрни ўртага ташлади:
«Бу кўҳна замонларда бой чорвадорлар одамларни ерларидан қай тарзда сиқиб чиқарганини ёдимга солди. Билмайман... негадир ўт ўчирувчиларга сув етишмагани менга атайин уюштирилгандай туюлди». “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Калифорниядаги ёнғин қурбонлари сони 24 нафарга етди (фото)
Словакия бош вазири Украина президентини “тиланчи” деб атади
Урушни якунлаш учун нималар қилиш керак? Трампнинг бўлажак маслаҳатчиси шартларни айтди
Тбилисида намойишчилар судьяларга тухум улоқтиришди (видео)
Украина асирга олинган шимолий кореяликларни сўроқ қилди (видео)
Доналд Трамп ва Владимир Путин учрашуви Швейцарияда ўтиши мумкин
АҚШга учаётган Ҳабиб Нурмагомедов самолётдан тушириб юборилди (видео)
Гренландия етакчиси Трамп билан учрашишга тайёрлигини айтди