Халқаро жиноий суд (ХЖС) прокурори Карим Хон «Толибон»ҳаракати олий раҳбари ва Афғонистон амири Ҳайбатуллоҳ Охунзодани ҳибсга олиш учун ордер бериш тўғрисида илтимоснома киритди.
Шунга ўхшаш сўров мамлакат бош судяси Абдул Ҳаким Ҳаққонийга нисбатан ҳам киритилди.
ХЖС уларни инсониятга қарши жиноятларда айбдор деб топиши мумкин.
«Улар (Ҳайбатуллоҳ Охундзода ва Ҳаким Ҳаққоний) афғон қизлари ва аёлларини таъқиб қилганликлари учун жиноий жавобгарликка тортилиши керак», — дейилади хабарда.
Нашрнинг қайд этишича, Афғонистонда давом этаётган таъқиблар кўплаб инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келган. Толибонга қаршилик шафқатсизларча, жумладан, қотиллик, қамоқ ва қийноқлар орқали бостирилгани иддао қилинмоқда. ХЖС аниқлик киритишича, инсон ҳуқуқлари бузилиши 2021 йил 15 августдан бери содир этилган.
Ҳайбатуллоҳ Охундзода ва Абдул Ҳаким Ҳаққонийни ҳибсга олиш учун ордер бериш ҳақидаги аризалар Толибонга қарши илк ариза эканлигини айтилмоқда. Тез орада ҳаракатнинг бошқа вакилларига нисбатан қўшимча сўровлар юборилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар