Америкалик астронавтлар космик станция бортидан яна очиқ космосга чиқди

1 дақиқа ўқиш487
Америкалик астронавтлар космик станция бортидан яна очиқ космосга чиқди
Фото: NASA
Америкалик астронавтлар очиқ космосдаги бир неча соатлик ишлардан кейин Халқаро космик станция (ХКС) бортига қайтди, деб хабар беради NASA.

Станция командири Сунита Уилямс ва бортмуҳандис Бутч Уилмор соат 07:43 да Quest шлюзи орқали космик вакуумга чиққан. Улар 5,5 соат давомида техник ишларни олиб борган. Бу вақт давомида астронавтлар раиоантенна тугунини демонтаж қилган ва станция корпусида микроблар қидириш билан шуғулланган.

16 январ куни ҳам ушбу астронавтлар бир неча соатга очиқ космосга чиқиб, астрофизик ускуналарга хизмат кўрсатган эди.

Халқаро космик станцияда ҳозирда етти кишидан иборат экипаж фаолият юритмоқда — «Роскосмос» космонавтлари Алексей Овчинин, Иван Вагнер ва Александр Горбунов, NASA астронавтлари Ник Хейг, Доналд Петтит, Бутч Уилмор ва Сунита Уилямс.

Эслатиб ўтамиз, ХКС бортидаги америкалик астронавтлар Трейси Дайсон ва Меттю Доминик 13 июнда космик вакуумга чиқиши керак бўлган, аммо скафандр билан боғлиқ муаммолар туфайли жараён бекор қилинган эди. 24 июнда астронавтлар очиқ космосга 31 дақиқага чиққан ва Дайсон скафандридаги совитиш контуридан сув оққани сабаб станцияга қайтишга мажбур бўлганди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?