15:17 / 04.02.2025
43

Суяк емирилишини даволашда янги усул: олимлар самарали гидрогел яратди

Суяк емирилишини даволашда янги усул: олимлар самарали гидрогел яратди
Инсон организмида остеобластлар (суяк тўқимасини шакллантирувчи ҳужайралар) ва остеокластлар (суюкларни парчаловчи ҳужайралар) ўртасидаги мувозанат бузилганда остеопороз ривожланади. Остеокластлар скелет тузилишини ўзгартириб, уни мустаҳкамлайди, аммо уларнинг сони остеобластлардан ошиб кетса, суяк тўқимаси секин-аста йўқолиб, суяклар мўртлашиб боради.

Ҳозирда остеопорозни даволашда ёки эски суяк тўқимасининг емирилишини секинлаштирувчи, ёки янги тўқиманинг шаклланишини рағбатлантирувчи дори воситалари қўлланилади. Бироқ бу препаратларнинг таъсири 12 ойдан кейин сезила бошлайди, шу даврда эса бемор жиддий жароҳат олиш хавфига дуч келади. Шунингдек, дориларнинг ножўя таъсирлари бўлиши мумкин ва айрим беморларда умуман самара бермаслиги ҳам эҳтимолдан холи эмас.

Муаммога ечим топиш мақсадида Швейцариянинг EPFL университети олимлари инновацион гидрогел ишлаб чиқишди, деб ёзади New Atlas. Ушбу модда таркибига гиалурон кислотаси (организмнинг бириктирувчи тўқималари ишлаб чиқарадиган модда) ва гидроксиапатит нанозаррачалари (суюк тўқимасининг асосий қурилиш материали) киритилган.

Лаборатория синовлари каламушлар устидан ўтказилди. Остеопорозга чалинган ҳайвонларга гидрогел юборилганда, 2–4 ҳафта ичида суяк зичлиги 2–3 баробарга ошган. Бошқа гуруҳ каламушлар эса дастлаб стандарт гормонал муолажа олди, кейин эса уларга остеопорознинг ривожланишини секинлаштирувчи препарат билан аралаштирилган гидрогел юборилди. Натижада, уларда суяк зичлиги 4,8 баробарга ўсди.

Гормонал даволаш усулларида айрим салбий таъсирлар сақланиб қолиши мумкин бўлса-да, янги усул анча қисқа муддатда самарали натижа беради. Агар гидрогел тегишли назорат органлари томонидан тасдиқланса, олимлар уни инсонларда ҳам синовдан ўтказишни режалаштирмоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Суяк емирилишини даволашда янги усул: олимлар самарали гидрогел яратди