18:29 / 15.02.2025
123

Россияда суд ижрочилари 2024 йилда рекорд миқдордаги хорижликни чиқариб юборди

Россияда суд ижрочилари 2024 йилда рекорд миқдордаги хорижликни чиқариб юборди
Фото: Россия ИИВ
Ўтган йили суд ижрочилари Россиядан рекорд миқдордаги – деярли 90 минг нафар хорижликларни мажбуран чиқариб юборди, бу ҳақда Россия Федерал суд ижрочилари хизмати (ФССП) директори – Россия бош суд ижрочиси Дмитрий Аристов маълум қилди.

«2024 йилда Россиядан 66 та хорижий давлатга 87 мингдан ортиқ чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар чиқариб юборилди, бу 2023 йилга нисбатан қарийб икки баравар кўпдир (шунда 60 та давлатга 44 минг хорижлик чиқариб юборилган)», деди ФССП раҳбари.

Чет элликларнинг аксарияти, биринчи навбатда, МДҲ давлатлари: Озарбойжон, Беларус, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистонга мажбуран депортация қилинган. Бундан ташқари, суд ижрочилари Куба, Ветнам, Судан, Хитой, Миср ва бошқа мамлакатларга депортация қилган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг