08:56 / 16.03.2025
170

АҚШга кучли торнадо ёпирилди, ўнлаб қурбонлар бор (фото)

АҚШга кучли торнадо ёпирилди, ўнлаб қурбонлар бор (фото)
Миссури штати йўл патрули Озарк, Батлер, Уэйн ва Жефферсон округларида 12 кишининг ўлимини тасдиқлади.

Канзасда чанг тўзони пайтида содир бўлган автоҳалокатлар оқибатида 8 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда CBS телеканали штат жамоат хавфсизлиги департаментига таяниб. Шундай йўл-транспорт ҳодисалари Миссисипида тўрт, Техасда уч, Оклаҳомада бир киши умрига зомин бўлган.

Арканзас штати фавқулодда вазиятлар бошқармаси уч киши ҳалок бўлгани ва 32 киши яралангани ҳақида хабар берди ва бу дастлабки маълумотлар эканини таъкидлади.

Фото: Oklahoma Highway Patrol/Facebook
Теннесси ва Миссури штатларида расмийлар янги торнадолар хавфи ҳақида огоҳлантирди. Шунингдек, чақмоқ чақиши ва кучли шамол бўлиши кутилмоқда.

Фавқулодда вазиятлар ходимлари томонидан олинган суратларда шикастланган бинолар ва ағдарилган юк машиналарини кўриш мумкин.

Бир киши ҳалок бўлган Батлер округида яна бир неча ўлим ҳолатлари рўйхатга олинган, бир неча киши эвакуация қилинган. Бугун минтақага янги торнадолар ёпирилиши кутилмоқда.

Фото: Missouri State Highway Patrol

Фото: Missouri State Highway Patrol
Жоржияда губернатор Брайан Кемп маҳаллий аҳолини янада ёмон об-ҳавога «тайёр туриш»га чақириб, фавқулодда ҳолат эълон қилди.

Арканзас губернатори Сара Ҳакаби Сандерс ҳам фавқулодда ҳолат эълон қилди.

«Арканзасга кучли момақалдироқ ва торнадо ёпирилди ва бутун штат бўйлаб хавф, қийинчилик ва азоб-уқубатларни келтириб чиқаришда давом этмоқда, бу эса ушбу чораларни талаб этади», - дейилади унинг баёнотида.

Миллий метеорология хизматининг Об-ҳавони прогноз қилиш маркази маълумотларига кўра, «кучли момақалдироқлар» чақмоқ, кучли шамол, дўл ва янги торнадоларни олиб келиши мумкин.

Фото: Oklahoma Highway Patrol/Facebook
Об-ҳаво хизмати маълумотларига кўра, Қуйи Миссисипи ва Теннесси водийлари, Мексика кўрфазининг марказий соҳиллари ва мамлакат жануби-шарқида катта зарар етказиши мумкин бўлган «сезиларли» ва «ақл бовар қилмайдиган» торнадоларнинг «қўшимча таҳдиди» мавжуд.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг