
Германияда банк ходими ишдан бўшаб, товуқларни ижарага бериш бизнесини йўлга қўйди, деб ёзмоқда Bild.
59 ёшли Рюдигер Гертнер беш йил олдин ҳаётини тубдан ўзгартирди — у банкдаги ишини ташлаб, товуқларни ижарага бериш билан шуғуллана бошлади. Эркакнинг сўзларига кўра, бу ғоя унда болалигида пайдо бўлган.
«Оиламизда доим товуқ боқиларди. Ушбу жонзотларни кузатиш одамга хотиржамлик бағишлашини пайқаб қолдим. Бу ҳиссиётни бошқалар билан ҳам бўлишгим келди», — дейди у.
Эркак ўз ишини тўртта товуқ ва хўроздан бошлаган бўлса, ҳозирда 20 та паррандага эгалик қилмоқда.
«Менинг қизларим — уларни шундай атайман, жуда ишонувчан — қучоқлашишни яхши кўради ва одамларга ўрганиб қолган», — дейди Рюдигер.
Унинг сўзларига кўра, товуқлар ижарасига кутилмаганда талаб ошган. «Кўплаб мижозлар учун товуқлар ҳақиқий антидепрессантга айланган — ёлғизликни қувади ва қувонч бағишлайди», — дея таъкидлайди Гертнер.
Бизнес схемаси қуйидагича: Гертнер мижозларга кўчма волер билан товуқларни олиб боради ва уларга йўл-йўриқ ўргатади. Тўртта паррандани икки ҳафтага ижарага олиш 220 еврони ташкил этади — бу вақт давомида улар қўйган тухум мижозники бўлади. Ижтимоий муассасалар учун чегирмалар тақдим этилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар