Иш тополмаган, аммо омад топган: бошпанасиз эркак миллионерга айланди

1 дақиқа ўқиш1.1K
Иш тополмаган, аммо омад топган: бошпанасиз эркак миллионерга айланди
Калифорния штатида яшовчи, йиллар давомида кўчада тунни ўтказиб келаётган эркак бир кунда омад эшигини очди. У Sandyʼs Deli Liquor номли маҳаллий дўкондан лотерея чиптаси сотиб олиб, 1 миллион доллар ютуққа эга бўлди. Бу ҳақда Los Angeles Times нашрига таяниб “Правила жизни” маълум қилди.

Қаҳрамоннинг исми сир, аммо омади очиқ

Ғолибнинг тўлиқ исми ошкор қилинмаган, лекин у Sandyʼs Deli Liquor дўконининг доимий меҳмони экан. Дўкон бошқарувчиси Уилсон Самаан уни самимий, ишончли ва ҳалол инсон сифатида тавсифлайди. Унинг айтишича, эркак жуда кўп йиллардан бери Сан Луис Обиспо шаҳри кўчаларида яшаб келган.

Бир пайтлар Самаан унга дўконда иш таклиф қилган, аммо эркакнинг тиззасидаги касаллик бунга монелик қилган.

"Ука, сен жекпот ютдинг!"

Ғолиб бу улкан омад ҳақида ўтган ҳафтада билиб қолди. Одатидагидек дўконга кириб, чиптадаги ҳимоя қатламини тозалади ва рақамларни кўриб, лол қолди.
Иш тополмаган, аммо омад топган: бошпанасиз эркак миллионерга айланди
“У аввал 100 минг доллар ютдим деб ўйлади. Кейин мен унга: ‘Йўқ, сен бутунлай жекпотни ютдинг!’ деб айтдим,” — деб хотирлайди Самаан.

Шундан сўнг у ғолибни California Lottery идорасига олиб борди, у ерда чипта расман тасдиқланди. Статистик маълумотларга кўра, бу каби йирик ютуқни қўлга киритиш эҳтимоли 2 047 423 та чиптадан биттада бўлар экан.

“Бу пул ҳаётимни тубдан ўзгартирди”

Ёнғиндек ёйилган бу воқеа журналистлар диққат марказига тушди. LA Times мухбири билан суҳбатда эркак шундай деди:

“Менинг ҳаётим тўлиқ ўзгарди. Бу пулга кичик уй ва автомашина олишни ният қиляпман. Қолганини эса келажак учун сармоя қилишни ўйлаяпман.”

California Lottery вакилларига кўра, ютуқни расмийлаштириш жараёни бир неча ҳафта ёки икки-уч ойгача чўзилиши мумкин.

Сиз лотерея чиптаси олиб кўрганмисиз? Агар 1 миллион доллар ютсангиз, нима қилган бўлар эдингиз? Фикрингизни изоҳда ёзинг!
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?