Покистонда Доналд Трампни тасодифан АҚШга келиб қолган ўзларининг ватандоши эканига ишонувчилар кўпайиб бормоқда, деб хабар тарқатмоқда Mulohaza.uz.
Покистоннинг Neo News телеканали телсюжетидаги маълумотларга кўра, Трамп Ню-Йоркда эмас, балки Афғонистон чегарасидаги Шимолий Вазиристоннинг Шавал водийсида туғилган бўлиб, асл исми Довуд Иброҳим Хон (Dawood Ibrahim Khan) эмиш.
Кичкина Хоннинг ёшлиги Покистонда ўтган ва у ота-онаси автомобил авариясида ҳалок бўлгунларича, диний мактабда ўқиган экан. Канал хабарига кўра, етим қолган болакайни Британия армияси зобити Лондонга олиб кетади. Лондондан эса АҚШга келиб қолади. Бу ерда эса уни Трамплар оиласи асраб олишганмиш.
Телеканал ўзларининг гапларига исбот ўлароқ интернетдан олинган ва Трампга ўхшаб кетадиган сариқ сочли пуштун боланинг расмини илова қилишган. Сюжетда яна айтилишича, покистонлик қариндошлар ҳам топилган ва ДНК намуналари ҳам олинганмиш, хатто Трамп-Хоннинг туғилганлик ҳақидаги шаҳодатномалари ҳам топилганмиш, деб хабар қилди islamnews. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди