2024 йилда энг кўп даромад олган спортчилар маълум қилинди

1 дақиқа ўқиш2.3K
2024 йилда энг кўп даромад олган спортчилар маълум қилинди
Дунёнинг энг юқори даромад кўрсатган 100 нафар спортчиси 2024 йил давомида маош, мукофот ва реклама шартномалари орқали рекорд даражадаги 6,2 миллиард доллар ишлаб топди. Бу спорт тарихи учун ҳам мисли кўрилмаган натижа.

Бир йиллик даромадда Криштиану ва Карри етакчи
2024 йилда энг кўп маош олган спортчи — Криштиану Роналду. Унинг жами даромади 260 миллион долларни ташкил этди. Унинг ортидан эса НБА юлдузи Стефен Карри келмоқда — 154 миллион доллар билан.

Бироқ, энг катта воқеа ҳозир рингда ёки майдонда эмас, балки таърихда қайд этилди.

Майкл Жордан — майдондан ташқаридаги мутлақ чемпион
Баскетбол афсонаси Майкл Жордан, фаолиятини тугатганига 20 йил бўлган бўлса-да, 2024 йилда 300 миллион доллар даромад орттирди. Унинг асосий манбаи — спорт кийимлари ва пойабзал бренди орқали олинадиган тўловлар.

🔹 Унинг умумий даромади 1984 йилдан буён 3 миллиард доллар, инфляцияни ҳисобга олганда — 4,15 миллиард долларга етади.
🔹 Бу унга Sportico портали томонидан тузилган “Барча даврларнинг энг бой спортчилари” рўйхатида 1-ўринни олиш имконини берди.

Қолган етакчилар кимлар?
2024 йилда энг кўп даромад олган спортчилар маълум қилинди
Энг бадавлат 50лик: қайси спорт турлари вакиллари устун?
- 13 баскетболчи,
- 8 гольфчи,
- 7 боксчи ва пойгачи,
- 5 теннисчи,
- 4 футболчи,
- 2 бейсболчи.

Улардан 18 нафари ҳали ҳам профессионал спортда, қолганлари эса нафақага чиққан бўлса-да, бренд ва фаол тижорат фаолияти орқали катта даромад топмоқда.

Аёллар орасида фақат бир ном — Серена Уилямс
Топ-50ликдаги ягона аёл спортчи — теннис афсонаси Серена Уилямс. У:
- $485 миллион (реал қиймат),
- $660 миллион (инфляциядан сўнг) жамғарган.

Бу натижа уни теннис дунёсидаги энг таниқли ва даромадли аёлга айлантиради.

Сиз нима деб ўйлайсиз — 2025 йилда қайси спортчи рўйхатда юқорига кўтарилиши мумкин? Месси ва Роналдудан кейин футболда кимлар пул машинасига айланади?
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?