date
views 53

Америка “тинчлик режаси”: Украинага қандай ваъдалар, Россияга қандай ютуқлар?

Америка “тинчлик режаси”: Украинага қандай ваъдалар, Россияга қандай ютуқлар?
Axios нашри тарқатган маълумотга кўра, АҚШ ҳукумати Украинадаги урушни тўхтатиш учун расмий “тинчлик режаси” таклиф қилган. Унга кўра, Қрим расман Россия ҳудуди сифатида тан олинади, шунингдек, Россия томонидан 2022 йилдан кейин эгалланган ҳудудларнинг аксар қисми устидан назорат “де-факто” ратификация қилинади.

АҚШ Лондон музокарасида нима таклиф қилмоқда?

Вашингтоннинг режасига кўра, Украина қуйидагиларни олиши мумкин:
1. Хавфсизлик кафолати — Европа давлатлари ва, эҳтимол, бошқа нейтрал мамлакатлар иштирокида махсус тинчликпарвар кучлар. (Аммо, механизм қандай ишлашини ҳозирча ҳужжатда очиқланмаган.)
2. Харков вилоятидаги Россия эгаллаган кичик ҳудуд қайтарилади.
3. Днепр дарёсига тўсиқсиз чиқиш имкони берилади.
4. Қайта қуриш ва компенсация учун ёрдам — лекин молия манбалари номаълум.
5. Запорожье АЭС Украина ҳудуди деб ҳисобланади, аммо уни АҚШ назоратида қўлиш таклиф қилинади. Электр энергияси ҳам Украина, ҳам Россияга етказилади.
6. Қазилма бойликлар бўйича АҚШ-Украина ҳамкорлиги йўлга қўйилади.

Россия нимага эришади?

Вашингтоннинг сценарийсида Москвага қуйидаги имкониятлар берилади:
1. Қрим расман Россия ҳудуди сифатида “де-юре” тан олинади.
2. Луганск, Донецк, Херсон ва Запорожье вилоятларидаги ишғол қилинган ҳудудлар “де-факто” ратификация қилинади.
3. Украина НАТОга аъзо бўлмаслигига ваъда берилади, аммо Европа Иттифоқига қўшилиши мумкин.
4. 2014 йилдан буён жорий этилган санкциялар бекор қилинади.
5. АҚШ—Россия иқтисодий алоқалари кенгайтирилади, айниқса энергетика ва саноат соҳаларида.

Киев бу таклифга қандай муносабатда?

Axiosга кўра, Украина расмийлари таклифни Россия манфаатларига нисбатан жуда ёқимли, деб баҳолашмоқда. Киев манбасининг айтишича:

“Россия учун қандай фойда борлиги аниқ, аммо Украина учун нималар берилиши ноаниқ.”

Ушбу маълумотлар ортидан Лондон музокарасида Украина бу режани муҳокама қилмаслиги кутилмоқда. АҚШ расмийларидан бири сўнгги 24 соатда Киев 30 кунлик ўт очиш келишувига эътибор қаратиши ҳақида сигнал берганини билдирган.

Маълум бўлишича, АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Лондонга бормасликка қарор қилган, унинг ўрнига делегация музокараларни Буюк Британия ва Украинадаги ҳамкасблари билан олиб боради.

Хулоса: адолатли келишувми ёки сиёсий маневр?

Бу “тинчлик режаси” Россияга аниқ ютуқлар, Украинага эса турли ноаниқ ва шартли ваъдалар таклиф қилмоқда. Қримни тан олиш, НАТОдан воз кечиш ва хавфсизлик кафолатларининг мутлақ аниқ эмаслиги — Украина учун жиддий хавотир уйғотмоқда.

Сиз нима деб ўйлайсиз — Украина бу режани қабул қилиши керакми? Ёки бу Кремл учун геосиёсий ютуқ, Киев учун босимми?
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Америка “тинчлик режаси”: Украинага қандай ваъдалар, Россияга қандай ютуқлар?