5 минг йиллик мумия: Перуда сирли аёл жасади топилди

1 дақиқа ўқиш1.5K
5 минг йиллик мумия: Перуда сирли аёл жасади топилди
Перуда археологлар томонидан ноёб ва муҳим топилма аниқланди: қадимий Карал-Супе цивилизациясига оид бўлган мумиялашган аёл жасади топилди. Бу ҳақда мамлакат Маданият вазирлиги хабар тарқатди.

Мазкур мумия тахминан 5 минг йил муқаддам яшаган, деб тахмин қилинмоқда. Мутахассисларнинг аниқлашича, ёши 25-30 атрофида бўлган аёл жасади анча яхши сақланган ҳолда топилган. Ҳатто унинг сочлари, тирноқлари ва териси ҳам бузилмаган.

Қадимий жасад мамлакат шимолида жойлашган Асперо археология ҳудудида топилди. Бу ер Карал-Супе цивилизациясининг муҳим марказларидан бири бўлиб, милоддан аввалги 3000–1800 йилларда мавжуд бўлган.

Мумиё бир нечта махсус тайёрланган матоларга ўралган ҳолда сақланган. Жумладан, у пахта ва қамишдан ясалган бўйралар билан ўралган эди.

Археологларнинг қайд этишича, бу аёлнинг қабрида кўплаб қимматбаҳо буюмлар ҳам бор. Улар ичида қамишдан ишланган саватлар, нақшинкор игна, Амазония денгиз чиғаноғи, турли хил рангли тақинчоқлар билан безатилган қуш тумшуғи, жунли мато, балиқ овлаш учун тўр, тахминан 30 дона ширин картошка ва тўқувчиликда ишлатиладиган асбоб-анжомлар аниқланди.

Мумиёнинг кийим-кечаклари ва қабрдан топилган буюмларни таҳлил қилган олимлар бу аёл ўз даврида юқори ижтимоий мақомга эга бўлган деб ҳисоблашмоқда. Аввал ҳам Асперо ҳудудидан тўртта шу каби юқори мақомга эга бўлган инсон қабри аниқланган эди.

Мутахассисларнинг фикрича, бу каби топилмалар қадимги Карал-Супе цивилизациясининг жамият сифатида шаклланганини ва уларда ижтимоий гуруҳлар бўлинганлигидан далолатдир. Бу эса ушбу цивилизация ҳақида илмий қарашларни янада бойитишга хизмат қилади.

Сиз нима деб ўйлайсиз — бу каби топилмалар инсоният тарихи ҳақидаги қарашларимизни қанчалик ўзгартиради?
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?