
3 май куни Diversity Visa - 2026 (Green Card) натижалари эълон қилинди.
Натижани дастурининг расмий сайти - dvprogram.state.gov сайти орқали текшириш мумкин. Сайтга анкета тўлдириш вақтида олинган тасдиқловчи рақамни киритиш керак.
Маълумот учун, Green Card лотереяси АҚШда 1990 йилги иммиграция тўғрисидаги қонунга асосан ишлаб чиқилган лойиҳа ҳисобланади. Ушбу лотерея ғолиблари АҚШда яшаш ва ишлаш ҳуқуқини берувчи визага эга бўлади. Лотереяни ўтказиш, ғолибларни аниқлаш ва уларга виза бериш билан Давлат департаменти шуғулланади.
Ҳар йили 55 мингта визага эга чиқиш учун бутун дунё бўйлаб 20 миллиондан кўпроқ одам ариза топширади. Одатда ғолиб сифатида қайд этилган ариза берувчиларнинг 50 фоиздан кўпроғи виза бўйича интервюдан ўтган тақдирдагина виза олади.
Diversity VisaGreen CardАҚШ иммиграциясиНатижалар эълонДавлат департаментиЛотерея ғолиблари Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар