Греэн Кард аризалари бўйича талаблар кучайтирилади

АҚШда Греэн Кард олиш учун ариза топширувчиларга нисбатан талаблар қатъийлаштирилади. Янги тартиб 18 сентябрдан кучга кириши кутилмоқда. Унга кўра, аризачининг келгусида давлат ижтимоий ёрдамига қарам бўлиб қолиш эҳтимоли алоҳида баҳоланади.
Ариза кўриб чиқилаётганда шахснинг давлат ижтимоий ёрдамидан фойдалангани ёки фойдаланмагани, ёши, соғлиғи ва оилавий ҳолати инобатга олинади. Шунингдек, даромади, мол-мулки, молиявий имкониятлари, маълумоти, касби ва иш тажрибаси ҳам баҳоланади.
Агар аризачи келажакда давлат ёрдамига муҳтож бўлиб қолиши мумкин, деган хулосага келинса, унга Греэн Кард бериш рад этилиши мумкин. Бундай баҳолаш ҳар бир ариза бўйича алоҳида амалга оширилади.
Мазкур тартиб АҚШда “публик чарге” деб аталадиган қоида билан боғлиқ. У доимий яшаш ҳуқуқини сўраётган шахс ўзини молиявий жиҳатдан таъминлай олиш-олмаслигини баҳолашни назарда тутади.































Изоҳлар 0
…