
Голливуднинг энг харизматик юлдузларидан бири саналадиган Жорж Клуни нафақат актёрлик маҳоратлари, балки самимийлиги ва бағрикенглиги билан ҳам миллионлаб мухлислар қалбини забт этган. Унинг 2013 йилда дўстларига қилган ғайриоддий ҳадяси ҳақидаги ҳикоя эса бу гапларни яна бир бор исботлади.
Ўша йили Клуни ўзининг 14 нафар яқин дўстини уйига таклиф қилди. Бу оддий бир давра суҳбатига ўхшарди, аммо воқеа бутунлай бошқача туҳфалар билан якунланди. Актёрнинг айтишича, у «Гравитация» фильмидаги иштироки учун катта гонорар олган ва бу маблағни ўз ҳаётида ҳал қилувчи роль ўйнаган дўстлари билан бўлишишга қарор қилган.
— Менда ўша пайтда бир нарса аниқ эди: бу дунёда менга чиндан ёрдам берган инсонлар бор. Улар мен билан шодликда ҳам, машаққатда ҳам бўлишди. Қийналган пайтларимда пул беришди, диванларида ухлатишди. Уларсиз бу даражага етиша олмасдим, — дейди Клуни самимийлик билан.
Шунинг учун у банкдан 14 миллион долларни нақд ҳолда олган ва ҳар бир дўсти учун махсус жомадон тайёрлатган. Кейин эса уларни уйига чорлаб, чин дўстлик ва миннатдорлик руҳида тантанали учрашув ташкил этган. Қисқа суҳбатдан сўнг у ҳар бир дўстига биттадан жомадон бериб, ичида 1 миллион доллар борлигини маълум қилган.
— Мен уларга «Нега автобус тагида қолганимни кутишим керак? Яхшиликни ҳозир қилиш керак» дедим. Бу мендан уларга кичик бир ташаккур эди, — дейди Клуни.
Гарчи бу воқеа бир нечта ОАВда чиққан бўлса-да, унинг самимийлиги ва инсонпарварлик юзасидан ўзига хос рамзий маъноси бор. Жорж Клуни бу ҳаракати орқали шоу-бизнес дунёсида ҳам ҳақиқий дўстлик ва қадрлаш борлигини намоён этди.
Жорж Клунининг 14 миллион долларлик “жомадон акцияси” нафақат ҳайрат, балки ўрнак ҳам бўлди. Муҳим нарса — дўстлик ва ҳақиқий миннатдорлик бор экан, маблағни сақлаш эмас, улар билан баҳам кўриш энг катта юксакликдир. Клуни бу билан миллионлаб одамларга илҳом берди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар