Россияда миллий мессенжер яратилади

1 дақиқа ўқиш549
Россияда миллий мессенжер яратилади
Россия рақамли ривожланиш вазири Максут Шадаев яқин вақт ичида мамлакатда миллий мессенжер ишга туширилиши ҳақида маълум қилди, деб хабар берди Rozetked.

Унинг сўзларига кўра, янги мессенжер нафақат шахсий мулоқот учун, балки давлат хизматлари, ҳукумат ва идоралар билан боғланиш, рақамли ҳужжатлардан фойдаланиш учун ҳам мўлжалланган бўлади.

Платформа очиқ архитектура асосида ишлайди — бу турли соҳа ва хизматлар, жумладан, шифохоналар, ижара хизматлари ва етук етказиб бериш тизимларини улаш имконини беради.

Рўйхатдан ўтиш учун паспорт талаб этилмайди. Телефон рақами асосида оддий авторизация етарли бўлади. “Госуслуги” орқали авторизация ихтиёрий бўлиб, кенгайтирилган функциялар учун керак бўлади. Мессенжерда виртуал ёки сохта рақамлардан фойдаланиш чекланади.

Шу ҳолатда Россия ўзининг WeChat’ини яратишни мақсад қилгани қайд этилмоқда. Бу Хитойда деярли барча маиший ва давлат хизматлари учун ишлатиладиган иловадир.

Хозирча бу мессенжер бутунлай янги дастурми ёки VK MAX асосида яратилган лойиҳамиканлиги аниқ эмас. Мессенжер 2025 йил ёзида тақдим этилиши режалаштирилган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?