date

Россияда «чиройли» авторақамларни Давлат хизматлари орқали сотиш режалаштирилмоқда

Россияда «чиройли» авторақамларни Давлат хизматлари орқали сотиш режалаштирилмоқда

Россия Давлат Думасига автомобил эгаларига ҳақ эвазига «чиройли» давлат рақамларини танлаш имконини берувчи қонун лойиҳасининг янгиланган таҳрири тақдим этилди. Ҳужжат ҳукумат ва соҳа қўмитаси мулоҳазалари асосида такомиллаштирилиб, фикр-мулоҳазалар йиғиш учун юборилди. Ташаббус рақамларни «Госуслуги» портали орқали банд қилишни кўзда тутади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Янги тартибга кўра, рақамлар икки тоифага — «уникал» ва «индивидуал» турларга бўлинади. «Уникал» рақамларга бир хил рақам ва ҳарфлардан иборат, ҳудуд коди билан мос келувчи ёки ўнлик ва юзлик каррали сонли комбинациялар киритилади. «Индивидуал» рақамларни эса ҳайдовчилар мавжуд белгилар орасидан ўзлари мустақил йиғишлари мумкин бўлади.

Хизмат учун аниқ тарифлар ва тўлов тартиби кейинчалик ҳукумат томонидан белгиланади. Тушган маблағларнинг ярмини Ички ишлар вазирлиги ходимларининг пул таъминоти жамғармасига йўналтириш режалаштирилган. Шунингдек, лойиҳада «уникал» рақам эгаларига автомобилни рақам берилган кундан бошлаб уч йил давомида сотишни тақиқлаш нормаси ҳам киритилган.

Муаллифларнинг фикрича, бу чора рақамларни қайта сотиш бўйича «соя» бозорини чеклашга хизмат қилади. Қонун лойиҳаси 2027-йил 1-июльдан кучга кириши кутилмоқда. Ҳозирда экспертлар ушбу механизмнинг амалиётга татбиқ этилиши борасида турлича фикр билдирмоқда: баъзилар буни қулай деб ҳисобласа, бошқалар Фуқаролик кодексига зид келиши мумкинлигидан хавотирда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Авто » Россияда «чиройли» авторақамларни Давлат хизматлари орқали сотиш режалаштирилмоқда