Дрон зарбалари тинмаяпти: Харьков, Одесса, Суми яна нишонда

2 дақиқа ўқиш1.3K
Дрон зарбалари тинмаяпти: Харьков, Одесса, Суми яна нишонда
Россия ва Украина ўртасидаги кескинлик янада кучаймоқда. 20 июнга ўтар кечаси, Россия қўшинлари Украинанинг бир қатор ҳудудларига хаводан янги ҳужум уюштирди. Хусусан, Харков, Одесса ва Суми шаҳарлари дрон зарбалари билан қопланди.

Харьковда тундаги ваҳима

Харьков шаҳар мэри Игор Тереховнинг сўзларига кўра, тунда тахминан соат 2:00 атрофида шаҳар иккинчи марта ҳужумга учради. Унинг маълум қилишича, тўрт туманда бешта портлаш қайд этилди. Ушбу ҳужумлар натижасида камида уч киши яраланди, улар орасида болалар ҳам бор. Маҳалла оралиғида жойлашган кўп қаватли уйлар ҳовлисидаги 50 га яқин автомобиль вайрон бўлгани айтилмоқда.

Ёшлар ҳам жабрланмоқда

Харьков вилояти ҳарбий маъмурий бошқармаси раҳбари Олег Синегубов берган маълумотга кўра, жароҳатланганлар орасида 12 ва 17 ёшли қизлар ҳам бор. У таъкидлади: “Душман Харьковнинг Шевченко туманига 8 марта дрон орқали зарба берди”.

Одессада кўп қаватли уй ёнди

Одесса вилояти раҳбари Олег Кипер эса шундай деди: “Одесса яна ҳужумга учради. Марказий қисмида жойлашган бинолардан бири дрон зарбаси туфайли ёнди”. Унинг сўзларига кўра, ҳужум натижасида икки киши жароҳат олган. Шунингдек, фуқаролик инфратузилмаси, уй-жой бинолари, олий ўқув юрти, газ қувурлари ва шахсий автомобилларга катта зиён етказилган.

Суми шаҳрида ҳам тинчлик йўқ

Суми вилоятининг яқинда тайинланган янги раҳбари Олег Григорев маълум қилди: “Ковпаков туманидаги турли биноларга дронлар орқали зарба берилди. Ҳужум натижасида турар жойлардан бири ёниб кетди. Яхши томони, қурбонлар йўқ. Ёнғин батамом ўчирилди”.

Кремльнинг расмий позицияси яна бир хил

Россия томони эса ҳар доимгидек, ҳужумлар фақат ҳарбий объектларга қаратилганини таъкидлаб келмоқда. Бироқ воқелик бошқача сўзламоқда — ҳар куни Украина фуқаролари ҳаёти хавф остида қолмоқда.

Қарийб ҳар куни портлашлар

Россиянинг Украинага қарши амалга ошираётган тажовузкор ҳаракатлари уч ярим йилдирки давом этмоқда. Бу вақт давомида деярли ҳар куни Украина шаҳарларига ракета ёки дронлар орқали ҳужумлар уюштирилмоқда. Одатдаги тинч ҳаёт мутлақо ўзгарган.

Халқаро ҳамжамият сукутда

Жаҳон ҳамжамияти ушбу вазиятга муносабат билдираётган бўлса-да, кескин чоралар кўрилмаяпти. Бу эса фуқароларнинг ҳаётини янада таҳдид остида қолдирмоқда.

Хулоса: Украина осмонида тинчлик қачон бўлади?

Ҳар куни янграётган портлашлар, ёниб кетган уйлар ва бечора болалар тақдири... Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар яна бир бор шуни кўрсатмоқдаки, тинчлик энг катта қадрият. Унинг йўқлиги фақат қурол эмас, умидларни ҳам вайрон қилади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?