АҚШнинг Эронга ҳужуми ҳақида янги тафсилотлар

1 дақиқа ўқиш1.1K
АҚШнинг Эронга ҳужуми ҳақида янги тафсилотлар
АҚШ Эроннинг Фордо ядровий мажмуасига қарши кенг кўламли авиазарба уюштирди. CNN телеканалига маълумот берган америкалик расмийнинг айтишича, олти дона замонавий Б-2 бомбардимончи самолётлари ёрдамида ушбу объектдан иборат ерости мажмуасига ўн иккита махсус “бункер бузувчи” бомба ташланган.

Бунга қўшимча равишда, АҚШ ҳарбий-денгиз кучларига қарашли сув ости кемалари Натанз ва Исфаҳондаги ядро билан боғлиқ бошқа иншоотларга қарши 30 та Tomahawk (ТЛАМ) ракетасини учирган. Шунингдек, Б-2 самолётларидан яна иккита “бункер бузувчи” бомба Натанзга йўналтирилганини ҳам расмий тасдиқлаган.

Мазкур ҳарбий амалиёт тафсилотлари дастлаб "Тhе Неw York Times" нашрида эълон қилинган.

“Бункер бузувчи” номи билан танилган ГБУ-57А/Б Massive Ordnance Penetrator (МОП) бомбаси — 30 минг фунт (13.6 тонна) оғирликдаги, ичида 6 минг фунт (2.7 тонна) портловчи модда жойлашган махсус бомбадир. АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари тарқатган маълумотномага кўра, бу бомба “рақиб давлатларнинг яхши ҳимояланган ҳудудларида жойлашган оммавий қирғин қуролларини йўқ қилиш” учун яратилган.

Мазкур ҳужум Эрон ичкарисида кескин норозилик уйғотди. Эрон Олий раҳбарининг яқин маслаҳатчиларидан бири ҳисобланган ва консерватив қарашлари билан танилган "Кайҳан" газетаси бош муҳаррири Ҳусайн Шариатмадари “Фордога қилинган АҚШ ҳужумига жавоб берилади”, дея қатъий баёнот берди.

У Телеграм орқали эълон қилинган хабарда шундай деган:
“Фордо ядровий иншоотига қилинган тажовуздан сўнг, навбат бизга келди. Ҳеч қандай иккиланмасдан ва вақт йўқотмасдан, илк қадам сифатида АҚШнинг Баҳрайндаги денгиз флотини ракета ҳужумига тутишимиз, шу билан бирга Ҳормуз бўғозини АҚШ, Британия, Германия ва Франция кемалари учун ёпишимиз шарт.”

Ҳозирча Олий раҳбар Оятуллоҳ Али Хоменеий томонидан АҚШнинг ушбу ҳаракати юзасидан расмий баёнот берилгани йўқ.

CNN'нинг хабар беришича:
Ўтказилган тунги кузатувлар давомида Теҳрон осмонида ҳаво фаоллиги сезиларли даражада ошган. Ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари бир неча бор ишга тушгани, шунингдек, осмонни ўққа тутган зенит тўплари кузатилган.
Ҳаво ҳаракати юқори даражада бўлган, бироқ бу Президент Трамп топшириғи билан бошланган операция экани ҳақида ҳеч ким хабар топмаган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?