Туркия сайёҳлар юртига айланди: 4-ўринга чиқди!

1 дақиқа ўқиш782
Туркия сайёҳлар юртига айланди: 4-ўринга чиқди!
Сўнги йилларда дунё сайёҳлари учун энг севимли манзиллардан бирига айланган Туркия 2024 йил якунлари бўйича тарихий натижаларни қайд этди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон Туризм Ташкилоти (UNWTO) томонидан эълон қилинган “Жаҳон Туризм Барометри” маълумотларига кўра, Туркия дунёда энг кўп турист қабул қилган мамлакатлар ичида 4-ўринни эгаллади.

2024 йил давомида мамлакатга ташриф буюрган хорижлик сайёҳлар сони 56,7 миллион нафарга етди. Бу кўрсаткич орқали Туркия ўз ўрнини бир поғона яхшилаб, 2023 йилдаги 5-ўриндан 4-ўринга кўтарилди. Умумий меҳмонлар сони эса 62,3 миллион нафарга етиб, мамлакатнинг туризм соҳасидаги изчил ва барқарор ўсишини яна бир бор намоён этди.

Туркия Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой мазкур муваффақият ҳақида шундай деди:
“Туркия бугун дунёда нафақат кузатиладиган, балки ўрнак олинадиган туризм давлатларидан бирига айланди. Бу натижалар тарихий ва маданий меросимизнинг самарали тарғиб қилиниши, замонавий инфратузилмамиз ҳамда туризмнинг барча фаслларда мавжуд хилма-хил турларини ривожлантириш самарасидир”.

Жаҳондаги энг кўп турист қабул қилган бешликда Франция, Испания ва АҚШ сингари сайёҳликда етакчи давлатлар билан бир қаторда Туркия ва Италия ҳам жой олган. Бу эса Туркиянинг халқаро туризм аренасидаги нуфузини янада мустаҳкамлаётганини кўрсатади.

Мамлакатнинг бой тарихи, бебаҳо маданий ёдгорликлари, баҳаво денгиз соҳиллари, гастрономик туризм имкониятлари ва меҳмондўстлик анъаналари Туркияни турли миллат ва маданият вакиллари учун жозибали нуқтага айлантирмоқда.

Туризм соҳасида бундай улкан ютуқлар эса нафақат иқтисодий ўсишга, балки мамлакат имижига ҳам ижобий таъсир кўрсатиши шубҳасиз.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?