
Хитойнинг Чжецзян провинциясида истиқомат қилувчи бир эркак янги харид қилган Xiaomi SU7 Max электромобилида ноодатий муаммога дуч келди. Илғор технологиялар билан жиҳозланган мазкур электромобиль унинг ҳаётини енгиллаштириши ўрнига, аксинча, ҳайдовчи учун доимий “қийноқ” манбаига айланди.
Масала сунъий интеллект (AI) тизимига боғлиқ. Электромобилга ўрнатилган чарчоқни аниқловчи система ҳар гал эркак автомобилни бошқарганда унинг кўзларини ёпиқ ҳолатда деб баҳоламоқда. Бу эса, хавф-хатар сигналларининг ишга тушишига, машина эса ҳайдовчи “ухлаб қолган” деб ҳисоблаб, автоматик равишда тезликни камайтиришга сабаб бўлмоқда.
Эркакнинг айтишича, бу ҳолат унинг кўзларининг табиатан жуда қисиқ шаклга эга эканлиги билан боғлиқ. Яъни, сунъий интеллект тизими унинг кўзлари очиқлигини аниқлай олмаяпти. Ҳар сафар ҳайдовчилик вақтида машинанинг “уйғотувчи” огоҳлантирувлари фаоллашиши нафақат қийинчилик, балки ҳайдаш жараёнида жиддий диққатни бўлишга олиб келмоқда.
Xiaomi компанияси ҳозирча бу каби хусусий ҳолатга мос ечим ишлаб чиқмаган. Маҳаллий ОАВларда таъкидланишича, бу ҳолат сунъий интеллект технологияларининг инсонларнинг ирқий ёки индивидуал ташқи хусусиятларига етарли даражада мослашмаганини кўрсатади.
Айрим мутахассислар бу каби муаммолар инсонлар ўртасидаги биологик хилма-хилликни ҳисобга олмаган алгоритмлар билан боғлиқ эканини айтмоқда. Бу эса технологияларнинг инклюзивлиги, яъни барча инсонлар учун тўлиқ ишлашини таъминлаш заруратини янада яққол намоён этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Xiaomi SU7 Max электромобили бозорда ўзининг юқори тезлиги, замонавий автопилот ва AI-бошқарув тизимлари билан кенг эътироф этилган. Бироқ ана шундай реал ҳолатлар сунъий интеллект тизимларини янада такомиллаштириш заруратини кўрсатмоқда.
Технология қанчалик ривожланмасин, у инсон табиатини тўлиқ тушуна билмас экан, бундай кўнгилсизликлар такрорланаверади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.