
Бугун, 24 июнь куни АҚШ Президенти Дональд Трамп Исроил ҳукуматига Эронга қарши бомба ташламасликни буюрди. Бу ҳақда у ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида ёзиб қолдирди.

Президентнинг сўзларига кўра, агар Исроил Эронга қарши бомба ташласа, тинчлик сулҳини бузган бўлади.
“Исроил! Ўша бомбаларни Эронга ташламанг! Агар сиз бу ишни амалга оширсангиз, келишувни бузган бўласиз! Ҳозироқ ҳарбий учувчиларингизни ортга қайтаринг! Уйга қайтинг”, дея ёзган Оқ уй раҳбари.
Президентнинг ушбу баёноти Исроил Мудофаа вазири Исроил Кац ўз ҳарбийларига Теҳрон марказидаги объектларга кучли зарбалар беришни топширганидан кейин янгради. Вазирга кўра, ушбу зарбалар тинчлик битими тузилганига қарамай, Эроннинг Исроилга қилинган ҳужумига жавоб сифатида йўлланилади.
Қайд этилишича, ўт очишни тўхтатиш режими кучга кирганидан сўнг, Эрондан Исроил томон икки баллистик ракета учирилган. Хабарларга кўра, иккала ракета ҳам тутиб қолинган. Эрон давлат телерадиокомпанияси эса ўт очишни тўхтатиш эълон қилингандан кейин Эрон ҳудудидан ракета учирилгани ҳақидаги хабарларни рад этган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар