Франция Эрон дронларига қарши ҳаракат қилди

1 дақиқа ўқиш1.3K
Франция Эрон дронларига қарши ҳаракат қилди
Франция расмийлари томонидан маълум қилинишича, мамлакат қуролли кучлари томонидан Эрон томонидан ҳавога кўтарилган ва Исроил томон йўл олган 10 га яқин учувчисиз учоқ (дрон) йўқ қилинган. Бу ҳақда Франция мудофаа вазири Себастьен Лекорню Миллий мажлисдаги чиқиш чоғида маълум қилган. Унинг таъкидлашича, Франция бу ҳаракатни Исроилга ёрдам сифатида эмас, балки минтақада жойлашган ўз ҳарбий базаларини ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширган.

Вазир Лекорнюнинг сўзларига кўра, Франция ҳарбийлари минтақа бўйлаб тарқалган ҳаво мудофаа тизимларини ишга туширган ҳолда, хавф туғилганда тезкор чора кўриш тамойилига амал қилган. Шунингдек, у «Рафал» жанговар учоқлари орқали ҳавода ҳаракатланаётган бир неча дронлар тўхтатилганини, улар йўқ қилинганини маълум қилди. Франция бу жараёнда Ироқ ва Суриядаги ўз ҳарбий базаларининг хавфсизлигини биринчи ўринга қўйган.

Унинг қайд этишича, бу ҳаракат Франциянинг мустақил ва ўз манфаатларини ҳимоя қилиш сиёсатининг бир қисми ҳисобланади. Шу билан бирга, у Франция Исроилнинг Эрон ядровий объектларига берган ҳарбий зарбаларида мутлақо иштирок этмаганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтди.

Сиёсий кузатувчиларнинг фикрича, Франциянинг бу ҳаракати икки томонлама мақсадга эга: бир томондан, хавфсизликни таъминлаш, иккинчи томондан эса, минтақадаги таъсирини сақлаб қолиш ва халқаро ҳамжамиятга ўзининг ҳарбий қобилияти борлигини намоён этиш. Ҳозирда Франциянинг Ироқ ва Суриядаги ҳарбий иштироки ва мавжуд базалари орқали минтақадаги вазиятни назорат қилиб боришда давом этаётгани ҳам қайд этилмоқда.

Шунингдек, Лекорню ўзининг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида ҳам бу вазият юзасидан изоҳ берди. Унда қайд этилишича, дронлар Исроилга йўналтирилган бўлиб, Франция ушбу қурилмаларнинг хавф туғдириши мумкинлигини олдиндан баҳолаб, уларни нейтраллаштириш бўйича чора кўрган. Бу эса Франциянинг мувозанатли ва ўз хавфсизлигини устувор қўйган ташқи сиёсатини яна бир бор намоён этди.

Айни пайтда, халқаро сиёсий таҳлилчилар ушбу воқеалар Эрон-Исроил муносабатларининг янада таранглашиши ва кенг қамровли можаролар юзага келиш хавфини оширишини таъкидламоқда. Франциянинг бу жараёндаги позицияси эса унинг НАТО доирасидаги ролини ҳам, Яқин Шарқдаги геосиёсий манфаатларини ҳам намоён қилади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?