date

Сўнгги нафасигача ўқувчилари учун курашган муаллима

Сўнгги нафасигача ўқувчилари учун курашган муаллима
Даккадаги Milestone коллежида содир бўлган ҳарбий самолёт ҳалокати бутун мамлакатни ларзага солди. Бироқ юз берган фожиада инсоний жасорат тимсоли бўлган воқеа ҳам рўй берди: 46 ёшли инглиз тили ўқитувчиси Маҳерин Чоудхури ёнаётган синфхонага бир неча бор қайтиб кириб, ўқувчиларни қутқаришга уринган ва ўз ҳаётини қурбон қилган.

Ҳалокат 21-июл куни Бангладеш Ҳарбий ҳаво кучларига тегишли Ф-7 БГИ русумли жанговар самолётнинг коллеж биносига қулаб тушиши натижасида юз берди. Ҳарбийлар самолётда техник носозлик юзага келганини маълум қилган.

Ҳодиса оқибатида камида 29 киши, уларнинг аксарияти мактаб ўқувчилари, ҳалок бўлди. Самолёт учувчиси ҳам воқеа жойида вафот этди.

Маҳерин Чоудхури ўз синфидаги ўқувчиларни қутқариш учун ёнаётган бинога қайта-қайта кирган. Унинг кийимлари олов ичида қолган бўлса-да, у камида 20 нафар боланинг ҳаётини сақлаб қолишга муваффақ бўлган.

Унинг акаси Мунаф Чоудхурининг сўзларига кўра, Маҳерин ҳаётининг сўнгги дақиқаларида ҳам ўқувчиларини ташлаб кетмаган. Ҳатто турмуш ўртоғи уни телефон орқали чиқиб кетишга ундаганида, у: “Улар ҳам менинг болаларим. Улар ёнаяпти, мен қаерга кетаман?” — деган.

Маҳерин Чоудхурининг жасорати Бангладеш бўйлаб катта эътирофга сабаб бўлди. У 23-июл куни ўзининг туғилган жойи — Нилфамари туманида дафн қилинди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сўнгги нафасигача ўқувчилари учун курашган муаллима