ChatGPT орқали ёзишмалар суд қарори билан кўриб чиқилиши мумкин

1 дақиқа ўқиш2.4K
ChatGPT орқали ёзишмалар суд қарори билан кўриб чиқилиши мумкин

OpenAI раҳбари Сэм Алтманнинг сўзларига кўра, сунъий интеллект платформалари орқали амалга оширилаётган шахсий мулоқотлар шифокор ёки ҳуқуқшунос билан бўлган суҳбатлар каби махфий ҳимояга эга эмас. Айниқса сўнгги вақтларда кўплаб фойдаланувчилар ChatGPT’дан психологик маслаҳат олиш, ҳаёт муаммоларини муҳокама қилиш ва шахсий муаммолар юзасидан маслаҳат сўраш учун фойдаланмоқда. Бироқ, бу турдаги мулоқотлар ҳукумат ёки суд органлари талаби билан ошкор этилиши мумкин.

Сэм Алтман таъкидлаганидек, ҳозирги кунда шифокорлар, психотерапевтлар ва адвокатлар билан олиб бориладиган суҳбатлар махсус қонунлар асосида махфий ҳисобланади ва ҳеч ким бу маълумотларни судсиз ошкор этишга ҳақли эмас. Лекин ChatGPT каби сунъий интеллект тизимларида ҳали бундай ҳуқуқий кафолатлар мавжуд эмас. Алтман буни жиддий муаммо сифатида баҳолаб, инсонлар сунъий интеллект билан амалга ошираётган мулоқотлар ҳам ҳуқуқий ҳимояга эга бўлиши лозимлигини билдирди.

Унга кўра, фойдаланувчи ChatGPT’га шахсий муаммоларини ёзиб мурожаат қилса ва кейинчалик қандайдир суд жараёни бошланса, суд қарори билан OpenAI ушбу ёзишмаларни тақдим этишга мажбур бўлиши мумкин. У бу ҳолатни нораво этиб, инсонлар сунъий интеллектга мурожаат қилганда ҳам ўзининг шахсий маълумотларига ишонч билан ёндашиш имконига эга бўлиши кераклигини таъкидлади.

Шунингдек, у таъкидладики, WhatsApp ёки Signal каби мессенжерлар шифрланган ва улардаги ёзишмаларни платформа эгалари ўқий олмайди. Ammo OpenAI ўзининг хизматларида фойдаланувчиларнинг ёзишмаларидан моделни такомиллаштириш ва носоғлом хатти-ҳаракатларни аниқлаш учун фойдаланиши мумкин. Бу эса шахсий маълумотлар хавфсизлиги масаласини янада мураккаблаштиради.

OpenAI’нинг амалдаги сиёсатига кўра, ChatGPT фойдаланувчиларининг ёзишмалари, агар хавфсизликка оид талаб ёки қонун талаб этмаса, 30 кун ичида автоматик ўчирилади. Аммо бу муддат ичида маълумотлар сақланиши ва зарурат туғилганда фойдаланилиши эҳтимоли бор.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, сунъий интеллект асосидаги хизматлар инсон ҳаётида тобора кўпроқ ўрин эгаллаётган бир пайтда, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш масаласи алоҳида долзарб аҳамият касб этади. Бу борада халқаро ҳуқуқий механизмлар ишлаб чиқилиши талаб этилмоқда.

Zamin.uz таҳририяти технология ва хавфсизлик борасидаги энг муҳим янгиликларни фаол кузатиб боради ва сизларни хабардор этишда давом этади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?