Камчаткада 73 йил ичидаги энг кучли зилзила

2 дақиқа ўқиш654
Камчаткада 73 йил ичидаги энг кучли зилзила

30 июль куни Камчатка яриморолида охирги 73 йил ичида қайд этилган энг кучли зилзила содир бўлди. “РИА Новости” хабарига кўра, табиий офат магнитудаси 8,7 баллгача бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. Бу ҳолат нафақат Россиянинг шарқий ҳудудларини, балки Япония, Гавайи, Чили каби минтақаларни ҳам хавотирга солди.

Зилзиланинг эпицентри Камчатка ўлкасида жойлашган бўлиб, у нафақат ер остидаги тетрабрацияларни, балки қатор йўл-транспорт инфратузилмаларига ҳам салбий таъсир кўрсатди. Хусусан, "Елизово" халқаро аэропортида шифт панеллари йўловчилар устига тушган. Кўплаб одамлар шошилинч равишда столлар остига паноҳ топишга мажбур бўлган. Бир аёл бошидан жароҳат олгани маълум қилинди.

Мутахассислар сўзларига кўра, 7,5 баллгача бўлган кучли ер силкинишлари камида бир ой давом этиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Шу сабабли Курил оролларида тсунами хавфи эълон қилинган. Япония метеорология агентлиги ҳам ўзининг соҳилбўйи ҳудудларида шошилинч огоҳлантирувни амалга оширди.

Шинканцен тезюрар поездлари мамлакатнинг шимоли-шарқида тўхтатилди. Япониянинг баъзи ҳудудларида аҳоли эвакуация қилинмоқда. Гавайи ва Чилида ҳам маҳаллий аҳолига тсунами хавфи ҳақида огоҳлантирув сиреналари эшиттирилди.

Табиий офатдан кейин Ўзбекистоннинг Владивостокдаги Бош консулхонаси расмий баёнот берди. Баёнотда зилзила вақтида ўзбекистонликлар орасида жабрланганлар йўқлиги маълум қилинди.

Шу билан бирга, Камчатка ва Сахалиндаги ҳамюртларимизга осойишталикни сақлаш, маҳаллий фавқулодда вазият хизматлари кўрсатмаларига қатъий амал қилиш, зарурат туғилганда эса қуйидаги рақамлар орқали Бош консулхонага мурожаат қилиш тавсия этилди:
 +7 (423) 260-48-00
 +7 (902) 078-70-07

Камчаткадаги зилзила нафақат маҳаллий аҳоли, балки бутун жаҳон ҳамжамиятини хавотирга солди. Бу ҳолат жаҳон миқёсидаги табиий хатарлар олдини олиш, тўғри ва тезкор маълумот етказиш ва инсон хавфсизлиги учун тайёргарликни янада кучайтириш кераклигини яна бир бор исботлади.

Мутахассислар томонидан зилзила фаоллиги кузатилиб, қўшимча селкиндишлар эҳтимоли борлиги билдирилмоқда. Маҳаллий аҳоли ва сайёҳлардан эҳтиёт чораларига амал қилиш, расмий маълумотларга асосланган ҳолда ҳаракат қилиш сўралмоқда.

Айни пайтда зилзила натижасида етказилган зарарлар, айниқса инфраструктурага етган йўқотишлар аниқлаштирилмоқда. “Аэрофлот” ва бошқа авиакомпаниялар ушбу йўналишдаги парвозлар тақвимини вақтинча тўхтатгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Жаҳон миқёсида кузатилаётган геосейсмик фаоллик бугун яна бир бор инсоннинг табиатга нисбатан заифлигини эслатмоқда. Камчаткадаги бу зилзила эса бу огоҳлантиришнинг жонли намунаси бўлди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?