Зилзила вақтида ҳам беморни ташлаб кетмаган қаҳрамонлар

2 дақиқа ўқиш525
Зилзила вақтида ҳам беморни ташлаб кетмаган қаҳрамонлар

Камчаткада содир бўлган кучли зилзила пайтида онкология диспансерида жарроҳлик амалиёти давом эттирилгани ҳақидаги хабар жамоатчиликни ҳайратда қолдирди. Бу воқеа нафақат шифокорларнинг юракдаги жасоратини, балки инсон ҳаётини барча хавф-хатарлардан устун қўйишини намоён қилди.

2025 йил 30 июль куни Тинч океанида содир бўлган зилзила Петропавловск-Камчатский шаҳрига ҳам таъсир кўрсатди. Онкология диспансерида кечаётган жарроҳлик амалиёти пайтида барча атрофдаги ускуналар силкиниб, мониторлар ларзага келди. Бироқ шифокорлар шошилмади, ҳамширалар ва ёрдамчилар ҳар ким ўз вазифасини сидқидилдан адо этди.

Амалиёт вақтида жарроҳлар беморни жони билан асраб қолиш учун амалий ҳаракатларни давом эттирди. Ходимлардан бири жарроҳлик столига маҳкам ёпишди, бошқаси асбоб-ускуналарнинг столини ушлаб турди. Бир неча дақиқа давом этган силкинишлар вақтида металл идишларнинг тушгани эшитилди, аммо шифокорлар бир лаҳза ҳам беморни ёлғиз қолдирмади.

Камчатка ўлкаси соғлиқни сақлаш вазири Олег Мелников бу ҳолатни «оқ халатдаги қаҳрамонлик» деб атади. У тиббиёт жамоасига профессионаллик ва вазиятни барқарор сақлагани учун чуқур миннатдорчилик билдирди. Унинг сўзларига кўра, бемор амалиётдан кейин реанимацияда бўлиб, аҳволи барқарор.

Ҳудуд губернатори Владимир Солодов эса жамоа аъзоларини давлат мукофотларига тавсия этишга қарор қилди. У телеграм-каналидаги мурожаатида, шифокорларнинг амалиёт пайтида ҳам беморга ғамхўрликдан чекинмаганини эътироф этди ва бу жасоратни юксак баҳолаш лозимлигини таъкидлади.

Жарроҳлик бўлими раҳбари Яна Гвоздева “Звезда” телеканалига берган интервюсида, бу лапаротомик амалиёт бўлгани учун жарроҳлар уни тўхтатиши мумкин эмаслигини айтди. Чунки беморни ўша ҳолатда қолдириш нафақат тиббий, балки этик нуқтаи назардан ҳам қабул қилиб бўлмасди.

У зилзила вақтидаги ҳиссиётлари ҳақида шундай деди: “Бу менинг ҳаётимдаги энг кучли зилзила бўлди. Беш-олти дақиқа давомида тўхтовсиз силкинишлар бўлди. Бизда биргина мақсад бор эди – беморни асраб қолиш.”

Яна Гвоздевага ва унинг жамоасига давлат мукофотлари тақдим этилиши режалаштирилган. Уларнинг бу каби профессионал ёндашуви ҳар қандай синов пайтида ҳам шифокорлик бурчини бажариш мумкинлигини исботлади.

Шу тариқа, Камчаткадаги амалиёт залида содир бўлган воқеа бутун Россияда ва ундан ташқарида ҳам қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. У нафақат тиббиёт соҳаси вакилларини, балки оддий одамларни ҳам илҳомлантирди. Шу воқеа инсон ҳаёти ҳар қандай хавфдан устун эканини яна бир бор исботлади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?