date

Яман соҳилларида мигрантлар фожиаси: 50 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Яман соҳилларида мигрантлар фожиаси: 50 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Яман жанубидаги Абян вилояти соҳилларида якшанба куни мигрантларни олиб кетаётган қайиқ ҳалокатга учради. Қайиқда 150 га яқин одам бўлган, уларнинг кўпчилиги Эфиопия фуқаролари экани айтилмоқда. Кучли об-ҳаво туфайли қайиқ ағдарилиб, 50 дан ортиқ киши ҳалок бўлди. Фақат 10 киши қутқарилган, яна ўнлаб одам бедарак йўқолган.

Халқаро Миграция Ташкилоти (ИОМ) бу фожиага муносабат билдириб, мигрантлар учун хавфсизлик чораларини кучайтириш зарурлигини таъкидлади. Ташкилотга кўра, Абян вилоятининг Ханфар туманида 54 жасад топилган, яна 14 киши вилоят марказидаги касалхона моргига олиб кетилган.

Расмийларга кўра, кенг кўламли қидирув ва қутқарув ишлари давом этмоқда. Маҳаллий хавфсизлик хизматлари соҳил бўйлаб жасадлар топилаётгани, бедарак йўқолганларни излаш ишлари тўхтатилмаслигини билдирган. Ушбу фожиа ноқонуний миграция йўлларида ҳукм сураётган хавф-хатарларни яна бир бор кўрсатиб берди.

Яман Шарқий Африкадан Форс Кўрфази давлатларига иш излаб кетаётган минглаб мигрантлар учун асосий транзит нуқталардан бири бўлиб қолмоқда. 2024-йилнинг ўзида мамлакатга 60 мингдан ортиқ мигрант етиб келган. Сўнгги ўн йилликда бу йўналишда 3 400 дан ортиқ одам ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган, улардан 1 400 нафари чўкиш оқибатида ҳаётдан кўз юмган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Яман соҳилларида мигрантлар фожиаси: 50 дан ортиқ киши ҳалок бўлди