Москвада исломчи ёлловчиларга қарши қўшма амалиёт ўтказилди

1 дақиқа ўқиш289
Москвада исломчи ёлловчиларга қарши қўшма амалиёт ўтказилди

Москва шаҳрида Россия Федерацияси ва Ўзбекистон махсус хизматлари биргаликда йирик террорчилик тармоғига зарба берди. ФСБ жамоатчилик билан алоқалар маркази маълумотларига кўра, Россияда фаолияти тақиқланган халқаро террорчилик ташкилоти сафларига меҳнат муҳожирларини ёллаш билан шуғулланган тўққиз нафар хорижий фуқаро қўлга олинди.

Маълум қилинишича, ушбу амалиёт Давлат хавфсизлик хизмати, Федерал хавфсизлик хизмати ва Россия Федерацияси Тергов қўмитаси ўзаро ҳамкорлигида амалга оширилган. Тергов органлари маълумотларига кўра, қўлга олинганлар халқаро террорчилик ташкилоти ячейкасида фаолият юритиб, Европа Иттифоқи ҳудудидаги мафкуравий етакчилар билан боғланган ҳолда иш олиб борган. Улар Россия ҳудудида яшовчи муҳожирларни турли йўллар билан ўз сафларига жалб қилишга ҳаракат қилган.

Амалиёт давомида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ушбу шахсларнинг ёлловчилик фаолиятига оид аниқ далилларни тўплашга муваффақ бўлган. Маълумотларга кўра, улар 2025 йил апрелигача Москвада фаол ташвиқот ишларини амалга оширган. Ёлловчилар яширин учрашувлар ташкил этишган, ҳатто Телеграм мессенжери орқали видеоконференциялар ўтказиб, муҳожирларга “глобал халифалик” ғояларига асосланган радикал таълимотларни сингдиришган.

Қўлга олинганлар орасидан 38 ва 39 ёшли икки нафар шахсга нисбатан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 205.5-моддаси 1-қисми (террористик ташкилот фаолиятини ташкил этиш ва унда иштирок этиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва улар қамоққа олинган.

Тинтув жараёнида ҳуқуқ-тартибот идоралари террорчилик ташкилоти тарғибот материаллари, алоқа воситалари, электрон ахборот ташувчилар ва террорчилик фаолиятининг турли усулларига оид маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатларни мусодара қилди.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, бу каби қўшма амалиётлар келгусида ҳам давом эттирилади ва Россия ҳудудида хавфсизликни таъминлаш учун барча чоралар кўрилади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?