Таймс-сквердаги тунги отишма Нью-Йоркни дахшатга солди

1 дақиқа ўқиш1.2K
Таймс-сквердаги тунги отишма Нью-Йоркни дахшатга солди

АҚШнинг энг йирик ва гавжум шаҳарларидан бири — Нью-Йорк марказида кеча тун янграган отишма шаҳар аҳли ва сайёҳларни ҳайратга солди. Машҳур Таймс-сквер майдонида 9 августга ўтар кечаси содир бўлган ҳодиса кўпчилик учун тўсатдан ва қўрқувли лаҳза бўлди.

Маълумотларга кўра, воқеа маҳаллий вақт билан тахминан соат 01:20 да Манхэттеннинг 44-ғарбий кўчаси ва 7-авеню чорраҳасида юз берган. Гувоҳларнинг айтишича, улар дастлаб бир неча маротаба отиш овозларини эшитишган, шундан сўнг одамлар турли тарафларга тарқалиб қоча бошлаган.

Отилган ўқлар натижасида 18 ёшли қиз, 19 ёшли йигит ва 65 ёшли эркак турли даражадаги жароҳатлар олди. Маълум қилинишича, қизнинг бўйнига ўқ яқиндан тегиб ўтган, йигитнинг ўнг оёғи, кекса эркакнинг эса чап оёғи яраланган.

Полиция ҳодиса жойига тез етиб бориб, гумонланувчини қўлга олди. Ҳар учala жабрланувчи ҳам тез ёрдам орқали Белвью шифохонасига етказилган ва ҳозирда уларнинг аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда.

Гувоҳлардан бири журналистларга ҳодиса вақтида унинг олдида турган автомашина ёппасига тешилганини, ойналарида эса ўқ излари пайдо бўлганини айтган. Бу эса ҳодиса қандай куч билан содир бўлганини янада тасдиқлайди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда “Hard Rock Cafe” ёнида юрган одамлар ўқ овозлари янграгандан сўнг югуриб қочаётгани акс этган. Яна бир видеода эса ерда ётган ярадор йигит шифокорлар томонидан тез ёрдам машинасига олиб кетилаётгани кўриниб туради.

Таймс-сквердаги ушбу тунги фожиа шаҳарда хавфсизлик чораларини янада кучайтириш зарурлигини кўрсатмоқда. Нью-Йорк полицияси ҳозирда тергов ишларини олиб бормоқда, гумонланувчининг мақсади ва ҳодисага олиб келган сабабларини аниқлашга ҳаракат қилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?