Ҳиндистонда туғуруқдаги фожиа: чақалоқ қўли узилган ҳолда туғилди

1 дақиқа ўқиш2.7K
Ҳиндистонда туғуруқдаги фожиа: чақалоқ қўли узилган ҳолда туғилди

Ҳиндистоннинг Харьяна штатида содир бўлган жуда даҳшатли тиббий фожеа бутун жамоатчилик эътиборини ўзига қаратди. Маълумотларга кўра, 30 июль куни маҳаллий шифохоналарнинг бирида туғуруқ жараёни пайтида шифокорлар эҳтиётсизлиги сабаб янги туғилган чақалоқнинг қўли узилиб кетган. Бу ҳақда ҳодисадан бир неча кун ўтиб, “The Times of India” ва бошқа маҳаллий ОАВлар орқали маълум бўлди.

Гувоҳлар ва чақалоқнинг оила аъзолари айтишича, тиббиёт ходимлари туғуруқ пайтида керакли эҳтиёт чораларига амал қилмаган ва қўпол ҳаракатлар туфайли чақалоқ оғир жароҳат олган. Энг даҳшатлиси, воқеадан кейин оила аъзолари шифокорлардан тушунтириш талаб қилганида, тиббиёт ходимлари уларга ҳақорат қилиб, шифохонадан ҳайдаб чиқарган.

Вазиятнинг кескинлашиши натижасида чақалоқ бошқа шифохонага олиб борилган. Ҳарьяна инсон ҳуқуқлари комиссияси ҳодисага расмий равишда аралашиб, уни Ҳиндистон Конституциясининг 21-моддасида кафолатланган ҳаёт ва соғлиқ ҳуқуқининг қўпол бузилиши сифатида баҳолади. Комиссия шунингдек, БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясидаги 6- ва 19-моддалар ҳам бузилганини таъкидлади.

Маълумот учун, конвенциянинг 6-моддаси ҳар бир боланинг туғилган ондан бошлаб яшаш ҳуқуқига эгалигини белгилайди. Давлатлар болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш, шунингдек уларнинг жисмоний, руҳий ва ижтимоий ривожланиши учун барча зарур чоралар кўришга мажбур. 19-модда эса болаларни ҳар қандай зўравонлик, эътиборсизлик ва ёмон муомаладан ҳимоя қилиш учун қонунчилик ва ижтимоий тизимлар орқали профилактика чораларини жорий этишни талаб қилади.

Бу фожеа Ҳиндистонда тиббий хизмат сифати ва тиббиёт ходимлари масъулияти бўйича жиддий саволлар туғдирди. Жамоатчилик ва ҳуқуқ ҳимоячилари ҳодисани тўлиқ тергов қилиш, айбдорларни жазолаш ва бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун қонунчиликда ислоҳотлар ўтказишни талаб қилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?