Санкт-Петербургда мигрантларга курьерлик фаолияти ҳам тақиқланди

1 дақиқа ўқиш252
Санкт-Петербургда мигрантларга курьерлик фаолияти ҳам тақиқланди

Санкт-Петербург шаҳар ҳокимияти меҳнат бозорида янги чеклов чораларини жорий этди. Губернатор Александр Беглов томонидан имзоланган фармойишга кўра, энди хорижлик фуқаролар курьерлик хизматларида ишлай олмайди.

Ҳужжатда таъкидланишича, мазкур қарорнинг асосий мақсади — яширин меҳнат фаолиятига қарши самарали курашиш, курьерлик хизматлари соҳасида хавфсизлик ва хизмат сифатини ошириш, шу билан бирга маҳаллий аҳоли учун янги иш ўринлари яратишдан иборат.

Шаҳар расмийларининг фикрича, курьерлик соҳасидаги тартибни кучайтириш нафақат хизматлар сифатини яхшилайди, балки бандлик масаласида ҳам Россия фуқаролари учун кенгроқ имкониятлар яратади. Айни пайтда, бу чекловнинг мигрантлар даромадига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкинлиги ҳам таъкидланмоқда.

Иш берувчиларга янги талабларга мослашиш ва кадрлар сиёсатини қайта кўриб чиқиш учун уч ой муддат берилган. Ушбу вақт ичида компаниялар ходимларини қайта тайёрлаш ёки янги ишчи кучини топиш чораларини кўриши керак бўлади.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Санкт-Петербургда мигрантларга таксичилик билан шуғулланиш ҳам тақиқланган эди. Шу тариқа, шаҳарда хорижликларнинг айрим хизмат соҳаларида ишлаши кетма-кет чекланмоқда.

Мутахассислар фикрича, бу сиёсат маҳаллий аҳолини қўллаб-қувватлашга қаратилган бўлса-да, мигрантлар учун иш имкониятларини қисқартириши, шунингдек, айрим соҳаларда ишчи кучи етишмовчилигига олиб келиши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?