Ғазоликларни кўчириш режаси жаҳонда кескин баҳсга айланди

1 дақиқа ўқиш355
Ғазоликларни кўчириш режаси жаҳонда кескин баҳсга айланди

Исроил ва Жанубий Судан ўртасида Ғазо сектори аҳолисини кўчириш борасида гап-сўзлар тобора қизиб бормоқда. CNN хабарига кўра, Исроил ҳукумати фаластинликларни Африканинг Жанубий Суданига кўчириш масаласини муҳокама қилгани ҳақида маълумот тарқалди. Ҳозирча музокаралар қай даражада олиб борилгани аниқ эмас, аммо режалар амалга ошса, минглаб одамлар ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлади.

Нетаньяхунинг “ихтиёрий миграция” гояси
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху бу таклифни қўллаб-қувватлаб, уни “ихтиёрий миграция” деб атади. Унинг фикрича, аҳолини ҳудудни тарк этишига имкон бериш ва шундан сўнг қолган душман кучларига зарба бериш “уруш қонунларига ҳам тўғри келади”. Нетаньяху бу ҳақда “i24” телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Жанубий Судан рад этиши ва халқаро реакция
Фаластинликлар, ҳуқуқ ташкилотлари ва халқаро ҳамжамиятнинг кўпчилиги буни халқаро ҳуқуққа зид мажбурий депортация сифатида баҳоламоқда. Жанубий Судан Ташқи ишлар вазирлиги эса бундай музокаралар бўлгани ҳақидаги хабарларни инкор қилди. АҚШ Давлат департаменти эса шахсий дипломатик суҳбатларга изоҳ беришдан бош тортди.

Накба хавфи ва тарихий ёд
Фаластинликлар учун кўчириш масаласи — энг оғриқли мавзулардан бири. Улар 1948 йилдаги Накба фожиасини — Исроил ташкил топганидан кейин юз минглаб фаластинликларнинг уйларидан ҳайдалишини — яна такрорланиши мумкин деб қўрқмоқда. Бу воқеа фаластинлик миллий шахсияти ва тарихий хотирасининг ажралмас қисми ҳисобланади.

Ҳозирги вазият ва ҳисоботлар
Фаластин сиёсий ва ижтимоий тадқиқот маркази маълумотларига кўра, доимий ҳаво ҳужумлари, озиқ-овқат, ёнилғи, дори-дармон ва сув танқислиги сабабли аҳолининг қарийб ярми имконият бўлса, Ғазони тарк этишни хоҳламоқда. Reuters қўлига кирган таклифда эса Ғазо ичида ёки ташқарисида “гуманитар транзит ҳудудлари” деб аталган катта лагерлар қуриш режаси акс этган.

Ғазоликларнинг позицияси
Бироқ маҳаллий фуқароларнинг айримлари кескин қаршилик билдирмоқда. Масалан, Абу Самир ал-Фақавий шундай дейди:
— Мен Ғазони тарк этмайман. Бу — менинг Ватаним. Бу ерда болаларимиз шаҳид бўлган, қариндошларимиз дафн этилган. Трамп ёки Нетаньяху хоҳласин-хоҳламасин, биз бу ерда қоламиз.

Бу мавзудаги баҳслар ҳозирча якунга етмаган ва халқаро майдондаги тортишувлар тобора кучаймоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?