Ғазодан Италияга олиб чиқилган 20 ёшли аёл очарчиликдан вафот этди

1 дақиқа ўқиш764
Ғазодан Италияга олиб чиқилган 20 ёшли аёл очарчиликдан вафот этди

Ғазода инсонпарварлик инқирози тобора оғирлашмоқда. Чоршанба куни кечаси Италия ҳукумати ташаббуси билан Пиза шаҳрига эвакуация қилинган 20 ёшли Мара Абу Зуҳри шифохонага ётқизилганидан 48 соат ўтмай вафот этди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар тарқатди.

Маълумотларга кўра, ёш қиз Италияга оналик ҳамроҳлигида келган ва Пиза университети клиникасида даволанаётган пайтда юрак хуружи сабабли ҳаётини йўқотган. Шифокорлар унинг тана оғирлиги ва мушак массаси кескин йўқолганини, узоқ вақт давомида етарли овқатланмаганини қайд этган.

БМТ эса Ғазодаги вазият юзасидан жиддий огоҳлантириш бермоқда. Экспертлар ҳисоботларида ҳудудда очарчиликнинг «энг ёмон сценарийси» амалга оширилаётгани таъкидланмоқда. Бироқ Исроил ҳукумати бу иддаоларни рад этиб, гуманитар ёрдамни етказиб беришда БМТ агентликларини айбламоқда.

Италия ҳозиргача Ғазодан 180 дан ортиқ болалар ва катталарни қабул қилди. Улар орасида оғир жароҳатлар, туғма касалликлар ёки ампутациялардан азият чекувчилар бор. Шу ҳафтада яна 31 нафар бемор ва уларнинг ҳамроҳлари Рим, Милан ва Пизага жойлаштирилган.

Шу билан бирга, Британия парламенти вакиллари ҳам ҳукуматни зудлик билан Ғазодан болалар ва ярадорларни эвакуация қилиш дастурини амалга оширишга чақирди. Уларнинг айтишича, бу борада кечиктириш инсон ҳаёти учун оғир оқибатларга олиб келиши мумкин.

Ҳозирда Исроил Ғазо шаҳридаги аҳолини «хавфсиз ҳудудлар»га кўчириш режасини бошлаганини маълум қилди. Бироқ мунтазам ҳаво ҳужумлари, артиллерия зарбалари ва кучли бомбардимонлар туфайли, айниқса Зайтун туманидаги аҳвол «ҳалокатли» даражага етгани айтилаяпти.

Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, сўнгги зарбалар натижасида камида 36 киши ҳалок бўлган. Шунингдек, яна 11 нафар инсон очарчиликдан ҳаётидан айрилган.

Исроил ҳарбийлари эса «тинч аҳоли орасида қурбонларни камайтиришга интилаётгани»ни таъкидлаб, Ҳамас назоратидаги манбалар берган рақамларнинг ишончлилигига шубҳа билан қарайди. Шу билан бирга, улар гуманитар инқироз учун жавобгарликни Ҳамас ҳаракати зиммасига юкламоқда.

Мутахассислар эса бу каби фожеали воқеалар Ғазодаги аҳвол қанчалик оғир ва ҳалокатли эканини яна бир бор кўрсатаётганини айтишмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?