АҚШ 6000 талаба визасини бекор қилди

1 дақиқа ўқиш1.5K
АҚШ 6000 талаба визасини бекор қилди

АҚШ Давлат департаменти 6000 дан ортиқ халқаро талабанинг визасини бекор қилишни амалга оширди. Бу қарор талабаларнинг мамлакат қонунларини бузиши ва визанинг амал қилиш муддатидан ошиб кетиши сабаб бўлган. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Расмийлар маълумотларига кўра, виза бекор қилинишига сабаб бўлган ҳуқуқбузарликлар асосан тажовуз, маст ҳолда транспорт бошқариш, ўғирлик ва "терроризмни қўллаб-қувватлаш" каби жуда оғир ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ. “Терроризмни қўллаб-қувватлаш” атамаси остида нималар назарда тутилаётгани аниқланмаган. Авваллари Трамп маъмурияти, Фаластинни қўллаб-қувватлаш учун норозилик билдирган талабаларни ҳам антисемитизмда айблаб, уларни мақсад қилиб олишган эди.

Танланган 4000 та виза беқар қилинган ҳуқуқбузарликларга, яна 200–300 таси эса "ИНА 3Б" бандига кўра "террорчилик фаолияти" билан боғлиқ айбловлар туфайли бекор қилинган. Ушбу кодекс "инсон ҳаётига хавф туғдирувчи ёки АҚШ қонунларини бузувчи" ҳаракатларни террорчилик сифатида белгилайди.

Трамп маъмурияти халқаро талабаларга нисбатан виза жараёнларини кескинлаштирди. 2024 йилнинг бошида талаба визаларини тайинлаш вақтинча тўхтатилган ва июнь ойидан сўнг, абитуриентлардан ижтимоий тармоқларини очиқ қилиш талаб қилинган. Шундан кейин, улар "фуқароларга, маданиятга, ҳукуматга ёки АҚШнинг асосий тамойилларига душманлик белгиларини" аниқлаш учун қўшимча текширувдан ўтказилади.

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио май ойида Конгрессга берган баёнотида январь ойидан буён "минглаб визалар бекор қилинганини" маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, ҳукумат "меҳмонга келиб, таълим муассасаларида тартибни бузаётган" талабаларни мамлакатдан чиқаришни давом эттирмоқда.

Бироқ, демократ қонунчилар бу чораларни танқид қилишган ва Трамп маъмуриятининг халқаро талабалар визасини бекор қилишини "қонуний жараёнга ҳужум" деб аташмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?