Путин Украина президенти билан Москвада учрашишни таклиф қилди

1 дақиқа ўқиш1.2K
Путин Украина президенти билан Москвада учрашишни таклиф қилди

Россия Федерациясининг президенти Владимир Путин Украина президенти Володимир Зеленскийга Москвада учрашув ўтказишни таклиф қилди. Бу ҳақда Agence France-Presse (AFP) агентлиги манбаларига таяниб хабар тарқатмоқда.

Агентлик маълумотига кўра, Путиннинг бу таклифи АҚШ президенти Доналд Трамп билан 18 август куни бўлиб ўтган телефон мулоқоти чоғида билдирилган. Музокаранинг мазмунига кўра, Трамп, Зеленский ва Европа давлатлари раҳбарларининг Оқ уйдаги учрашуви давомида Путин билан учрашувнинг ўтказилиши масаласи муҳокама қилинган.

AFP манбаларига кўра, Украина президенти Зеленский мазкур таклифни рад этган. Унинг фикрича, Москвада учрашув ўтказишнинг имконсизлиги ҳақида аниқ қарор қабул қилинган.

Шунингдек, Доналд Трамп Зеленский билан музокаралар ўтказиш ва Путин билан қўнғироқ орқали уларнинг учрашувини ташкиллаштириш учун тайёргарлик бошланганини маълум қилган.

Бундан ташқари, Франция президенти Эммануэл Макрон учрашувнинг Женевада бўлиши мумкинлигини таъкидлади. Халқаро жиноий суднинг аъзоси бўлган Швейцария ҳукумати эса Путинга сафар давомида дахлсизлик беришга тайёрлигини расман эълон қилди. Швейцария ташқи ишлар вазири Иняцио Кассиснинг билдиришича, "муайян шароитларда" Путинга Швейцарияга ташриф буюришга рухсат берилади. Унинг тушунтиришича, ўтган йилда Швейцария ҳукумати халқаро ҳибсга олиш ордери остида бўлган шахсларга иммунитет бериш қоидаларини белгиланган.

Ғарб нашрларида учрашувнинг ўтказилиши мумкин бўлган бошқа жойлар қаторида Рим ва Будапешт шаҳарлари ҳам тилга олинмоқда.

Россия томони Путиннинг Украина президенти билан учрашувга розилик билдирганини расман тасдиқламаган. Президент ёрдамчиси Юрий Ушаков фақатгина Путин ва Трамп ўртасида Россия ва Украина ўртасидаги икки томонлама музокараларнинг даражасини ошириш ғояси муҳокама қилинганини айтиб ўтган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?