Нигерияда масжидда бомдод намози вақтида 27 киши ўлдириб кетилди

1 дақиқа ўқиш1.2K
Нигерияда масжидда бомдод намози вақтида 27 киши ўлдириб кетилди

Нигериянинг Кацина штатида 19-август куни кеча масжидга қуролли шахслар ҳужум қилди ва оқибатда камида 27 одам ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақида Ал Жазеера маълум қилди.

Маҳаллий аҳолининг маълум қилишича, ҳодиса Малумфаши туманидаги Унгуван Мантау қишлоғидаги масжидда бомдод намози вақтида содир бўлган. Қуролланган шахслар маҳаллий вақт билан тахминан соат 04:00 атрофида масжид ичида отиш бошлаган. Ҳозирча ҳеч қандай гуруҳ ёки шахс бу ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олмаган.

Сўнгги йилларда Нигериянинг шимоли-ғарбий ва шимоли-марказий ҳудудларида шундай қуролли ҳужумлар мунтазам равишда содир бўлмоқда. Бу минтақаларда чорвадорлар ва деҳқонлар чекланган ер ва сув ресурслари учун кўпинча тўқнашувларга киришади, бу эса қуролли можароларни ривожлантиришига олиб келади.

Унгуван Мантау маҳалласини ҳимоя қилиш мақсадида армия ва полиция кучлари фавқулодда равишда ҳудудга жойлаштирилди. Қуролланган гуруҳлар кўпинча ёмғирли мавсумда экинзорлар орасида яшириниб, қишлоқлардаги масжид ва аҳоли пунктларига ногаҳон ҳужум қилишади.

Ҳужум натижасида яраланганлар ҳам бор, уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Маҳаллий аҳоли бу воқеани ҳайрат ва шок билан қабул қилган ва келгусида шундай фожиаларнинг олдини олиш учун хавфсизлик чораларини кучайтиришни талаб қилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?