17 ёшли қиз севгилисини қул сифатида сотиб юборди

1 дақиқа ўқиш3K
17 ёшли қиз севгилисини қул сифатида сотиб юборди

Хитойда содир бўлган бу воқеа нафақат маҳаллий, балки халқаро жамоатчиликни ҳам шок ҳолатига солди. 17 ёшли қиз ўзининг 19 ёшли севгилисини Мьянмадаги фирибгарларга 14 минг долларга қул сифатида сотиб юборди, деб хабар берди “Thaiger” нашри. Ёшликдаги “севги ва ишонч” иллюзияси қандай ҳамда қанчалик ёмон оқибатларга олиб келиши мумкинлиги бу воқеа орқали яна бир марта намоён бўлди.

Нашр маълумотларига кўра, йигит ва қиз биллиардхонада танишган. Суҳбат давомида қиз Мьянмадаги бадавлат ота-онаси ҳақида мақтаниб, йигитга иш топишда ёрдам беришни ваъда қилган. “Муҳаббатнинг азоби” остида қолган йигит бу ваъдага ишониб, жорий йилнинг февралида севгилиси билан бирга Бангкокка йўл олган.

Бироқ улар Таиланд ва Мьянма чегарасига борган вақтда йўлда ўзаро низога киришган. Ана шу пайтда йигитга қуролланган шахслар ҳужум қилиб, унинг телефон ва паспортини тортиб олган. Кейинги тўрт ой давомида йигит асирликда сақланган, унга доимий равишда қийноқлар қўлланилган: сочлари қириб ташланган ва онлайн фирибгарлик билан шуғулланишига мажбур қилинган. Меъёрларни бажармаса, унинг белига темир таёқ билан уришган. Бу доимий қийноқлар оқибатида йигит 10 килограммдан ортиқ вазн йўқотган ва қисман эшитиш қобилиятидан айрилган.

Шу вақт мобайнида босқинчилар йигитнинг оиласи билан боғланиб, 48 минг доллар миқдорида товон талаб қилган. Тўрт ой ичида керакли маблағ тўпланганидан сўнг, йигит озод қилинган. Бу вақтда қиз эса Таиландда дам олаётган бўлиб, Хитойга қайтганда қўлга олинган. Ҳозирда у фирибгарлик ва одам савдоси билан боғлиқ айбловлар бўйича суд олдида турибди.

Жабрланувчининг синглиси бу воқеа ҳақида шок ҳолатини таърифлаб шундай деди: “У атиги 17 ёшда. Ким ўйлабди, у бундай ёвузликка қўл уради деб? У шундай жирканч ишларни қилишига ақл бовар қилмайди”.

Бу воқеа ёшлар орасидаги ишонч, муҳаббат ва хатарли ҳамкорлик масалаларини яна бир марта диққат марказига олиб келди. Маънавий тарбия, шахсий хавфсизлик ва оилавий муносабатлар ҳақидаги мулоҳазалар бу каби фожиали воқеалардан сўнг янада муҳим аҳамият касб этади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?