Ламин Ямалнинг севгилисига ёзган изоҳи ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокама қилинмоқда

1 дақиқа ўқиш4.5K
Ламин Ямалнинг севгилисига ёзган изоҳи ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокама қилинмоқда

“Барселона” клуби ва Испания терма жамоаси ҳужумчиси Ламин Ямалнинг севгилиси суратига қолдирган изоҳи интернет фойдаланувчилари эътиборини тортди. Футболчи испаниялик блогер Инес Гарcиянинг ижтимоий тармоқдаги постига “Аёлим, юлдузим” дея муносабат билдирган. Мазкур изоҳ қисқа вақт ичида кўплаб лайкларни тўплаб, мухлислар орасида турли тахминларга сабаб бўлди.

Айрим кузатувчилар Ямалнинг бу сўзларини жуфтлик ўртасидаги муносабатлар жиддий тус олганининг белгиси сифатида баҳоламоқда. Бошқалар эса футболчининг изоҳини шунчаки меҳр ва самимийлик ифодаси деб ҳисобламоқда. Ҳозирча ушбу фикрлар ортида қандай маъно борлиги ҳақида жуфтлик томонидан расмий баёнот берилмаган.

Lamine Yamalning Instagramdagi rus tilidagi interfeysli izohlari skrinshoti.

Мухлислар Ямал ва Инес Гарсиянинг бир-бирига бўлган муносабатини аввал ҳам пайқашган. Уларнинг ижтимоий тармоқлардаги ёзишмалари ва изоҳлари 2026 йил апрель ойидаёқ кузатувчилар диққатини жалб қилган эди. Май ойи охирида эса футболчи севгилисини “Барселона”нинг мавсум якунига бағишланган тадбирида омма олдида таништиргани айтилади.

Ямалнинг сўнгги изоҳи эса жуфтлик муносабатларига доир қизиқишларни яна кучайтирди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?