date

Исроил Ғазони босиб олиш операциясини расман бошлади

Исроил Ғазони босиб олиш операциясини расман бошлади

Кеча, 20 август куни Исроил армияси (ЦАХАЛ) Ғазо шаҳрига кенг кўламли бостириб кириш операциясини бошлаганини эълон қилди, деб хабар берди “The Jerusalem Post”. Бу қарор Ғазо секторидаги вазиятнинг кескинлашиши ва оммавий ахборот воситаларида тарқалган видеолардан сўнг қабул қилинди.

Исроил армиясининг расмий вакили, бригада генерали Эффи Дефринга кўра, армия кучлари аллақачон Ғазо шаҳрининг четдаги ҳудудларини назорат қилиб турибди. Шунингдек, у бу ҳафтада Исроилликларга ҳарбий хизматга чақирув бўйича қарийб 60 мингта хабарнома юборилаётганини, шу ой охиригача яна 20 мингта хат чиқарилиши режалаштирилганини маълум қилди.

Дефриннинг айтишича, Исроил армияси Ғазодаги тинч аҳоли учун хавфсиз эвакуация ва гуманитар ҳамда тиббий ёрдам олиш имкониятларини таъминлашга алоҳида эътибор қаратмоқда. Операцияга “Гидеон аравалари 2” номи берилган. Маълумот учун, аввалги хабарларда ҲАМАСнинг гаровдагилар ҳақидаги видеоси тарқалганидан сўнг Исроил бутун Ғазо секторини босиб олиш масаласини муҳокама қилиб, операция режаларини кўриб чиқмоқда, деб хабар берилган эди. Видеода гаровдаги эркаклардан бири озиқ-овқатсиз қолганини ва тик тура олмай, ҳаёт учун курашиб ётганини айтади.

Исроил ҲАМАСни гаровдагиларни ечишда айбласа ҳам, гуруҳ бу даъволарни рад қилар экан, гаровдагиларга аскарлар ва очликдан азият чеккан ғазоликлар билан бир хил таом берилганини таъкидлади.

BBC’нинг ёзишича, Бош вазир Биньямин Нетаньяху бошчилигидаги ҳукумат Ғазо секторини тўлиқ оккупация қилиш ва гаровдагиларни ҳарбий йўл билан озод қилиш режаларини кўриб чиқмоқда. Ҳукумат операция бошланиш санасини расман эълон қилмаган бўлса-да, маҳаллий матбуот армиянинг дарҳол шаҳарга кириши кутилмаслигини, аввал тинч аҳоли хавфсиз эвакуация қилиниши кераклигини таъкидламоқда.

Шу билан бирга, Нетаньяху Исроилнинг бошқа йўли қолмаганини ва мақсад – ҲАМАСни буткул тор-мор қилиш эканини, шунинг учун Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатларни кенгайтириш зарурлигини маълум қилди. Бу қарор минтақадаги вазиятни янада мураккаблаштириши, халқаро ҳамжамият эътиборини тортувчи янги босқичга олиб чиқиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроил Ғазони босиб олиш операциясини расман бошлади