date

Лукашенко: Путин Зеленский офисига «Орешник» билан зарба беришни рад этган

Лукашенко: Путин Зеленский офисига «Орешник» билан зарба беришни рад этган

Беларус президенти Александр Лукашенко Россия раҳбарияти ичида муҳокама қилинган ва катта шов-шувга сабаб бўлиши мумкин бўлган инсайдер маълумотни ошкор қилди. Унинг сўзларига кўра, айрим шахслар Россияда «Орешник» ракетаси билан Киев марказида жойлашган Украина президенти офиси жойлашган Банковая кўчасига зарба бериш ғоясини илгари суришган.

Бироқ Лукашенко таъкидлашича, Россия президенти Владимир Путин бу таклифни кескин рад этган.

«Инсайдер маълумоти. Россияда кимлардадир шундай ғоя бор эди. Кимлигини очиқ айтмайман. Путин бу таклифга “асло” деб жавоб берди. Улар зарба беришга тайёр эди. Агар “Орешник” билан зарба берилганида, уларнинг таъбири билан айтганда, қарор қабул қилиш марказларидан ҳеч нарса қолмасди», — деди Лукашенко ўз баёнотида.

Эслатиб ўтиш жоиз, Лукашенко аввалроқ Беларус ҳудудида «Орешник» ракета мажмуаларини 2025 йил охирига қадар жойлаштириш режаси мавжудлигини маълум қилганди.

Маълумот учун, «Орешник» ўрта масофага мўлжалланган баллистик ракета ҳисобланади. Унинг максимал парвоз масофаси 5500 кмни ташкил қилади. Ракета соатига 12,4 минг километрга тенг бўлган 10 Мах тезликда ҳаракатланиши ва 900 килогача бўлган ядровий зарядни ташиш имкониятига эга.

Мазкур маълумотлар, шубҳасиз, халқаро майдонда жиддий муҳокамаларга сабаб бўлади. Чунки ядровий қувватга эга бундай ракеталарнинг қўлланилиши ёки улар ҳақидаги мулоҳазалар ҳам тинчлик учун катта таҳдид сифатида баҳоланади.

Шу боис, Путиннинг мазкур таклифни рад этгани ўта муҳим сиёсий қарор сифатида кўрилаётгани бежиз эмас. Мухлислар ва кузатувчилар эса бу мавзу атрофида яна қандай баёнотлар берилишини қизиқиш билан кутмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лукашенко: Путин Зеленский офисига «Орешник» билан зарба беришни рад этган