Уран атрофида янги, 29-йўлдош топилди

1 дақиқа ўқиш315
Уран атрофида янги, 29-йўлдош топилди

“Жеймс Уэбб” космик телескопи Ураннинг атрофида айланувчи янги, 29-йўлдошни аниқлади. Унга С/2025 U номи берилган. Бу ҳақида NASA 2025 йилнинг 19 август куни расмий хабар берди.

Телескоп ёрдамида олиб борилган илмий тадқиқотлар Жануби-Ғарбий тадқиқот институти (SwRI) бошчилигидаги олимлар гуруҳи томонидан амалга оширилди. Улар илгари номаълум бўлган ва Ураннинг маълум йўлдошлари оиласига кирмаган объектни кашф этди. Ҳозирда Ураннинг маълум бўлган йўлдошлари сони 29 тага етди.

Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, янги йўлдош 2025 йилнинг 2 февралида олиб борилган кузатувлар пайтида аниқланган. Унинг диаметри тахминан 10 км атрофида, яъни нисбатан кичик ҳисобланади. Шу сабабли, 1986 йилда Уран яқинидан учиб ўтган “Voyager-2” зонди уни аниқлай олмаган.

SwRI бош мутахассиси Марияме Эл Мутамиднинг фикрича, янги йўлдош Уран марказидан тахминан 56 минг км узоқликда жойлашган. У сайёра экваториал текислигида, Офелия ва Бянка йўлдошлари орбитаси орасида ҳаракат қилади. Йўлдошнинг деярли доира шаклидаги орбитаси унинг ҳозирги жойлашуви яқинида шаклланганини кўрсатади.

Ураннинг дастлабки икки йўлдоши – Титания ва Оберон 1787 йилда машҳур инглиз астрономи Уилям Гершел томонидан кашф қилинган. Сўнгги йилларда эса Уран атрофида янги йўлдошлар аниқланиши давом этмоқда: масалан, 28-йўлдош S/2023 U1 2023 йил ноябрида Чилидаги Лас-Кампанас обсерваториясида топилган эди.

Бу янги кашфиёт Ураннинг йўлдошлар оиласи ва сайёра тизими ҳақидаги билимларимизни кенгайтириб, астрономлар учун қимматли илмий маълумотлар тақдим этади. Олимлар янги йўлдош орбитасини ва ўзига хос хусусиятларини аниқлаш учун кузатувларни давом эттирмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?