Германияда сичқон овлаётган мушук поездга чиқиб Ҳамбургга борди

1 дақиқа ўқиш505
Германияда сичқон овлаётган мушук поездга чиқиб Ҳамбургга борди

Германиянинг шимолидаги Любек-Мойслинг станциясида қизиқарли ва ҳайратланарли воқеа содир бўлди. Бир мушук сичқон овлаётган пайтда маҳаллий минтақавий поезд келиб тўхтаган. Аммо “овчи” ҳайвоннинг диққати чалғимади ва у бир сакрашда поезд вагонларидан бирига кириб кетди. Шу тариқа, бечора мушук билетсиз йўловчи сифатида Ҳамбург шаҳригача бориб етиб олди.

Поездда яшириниб кетган мушукни фақат битта йўловчи кўрди ва тезда полицияга хабар берди. Ҳамбург станциясида полициячилар ҳайвонни олиб, уни дарҳол бир коса сув билан таъминлашди ва чарчаган “овчини” озгина дам олишга имкон бердилар. Кейин эса ушбу мушукни ҳайвонлар бошпанасига олиб кетишди.

Гувоҳлар маълум қилишича, Любек-Мойслинг станциясида номаълум бир аёл мушукни тутишга уринган, аммо у бунга муваффақ бўлмаган. Ҳозирда эса ушбу Любеклик мушукнинг эгалари Ҳамбургдаги бошпанадан уни бемалол олиб кетишлари мумкин.

Бу воқеа нафақат ҳайвонлар муҳаббатини, балки инсонлар ва ҳайвонлар орасидаги қизиқарли ва самимий муносабатларни ҳам кўрсатди. Сичқон овловчи мушукнинг “поезд саёҳати” ҳозирда маҳаллий аҳоли орасида кулгу ва ҳайрат уйғотмоқда, шу билан бирга у Германиядаги ҳайвонлар орасидаги эркинлик ва самимийлик рамзига айланди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?